Atropin-ASP

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
АТРОПИН-ASP

Препаратнинг савдо номи: Атропин-ASP
Таъсир этувчи модда (ХПН): атропин
Дори шакли: кўз томчилари
Таркиби:
1 мл препарат эритмаси қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: атропин сульфати 10 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий метабисульфити, натрий хлориди, натрия гидроксиди ёки хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: кўз мидриатик восита.
АТХ коди: S01FA01

Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Атропин сульфати сўлак ва бошқа безларнинг секрециясини камайтиради, тахикардияни чақиради, атриовентрикуляр ўтказувчанликни яхшилайди, силлиқ мушакли аъзоларнинг тонусини пасайтиради, қорачиқни яққол кенгайтиради (бунда кўз ички босими ошиши мумкин), аккомодация фалажини чақиради.
Таъсир механизми м-холинрецепторларни атропин томонидан танлаб блокланиши билан боғлиқ (н-холинорецепторларга кам даражада таъсир қилади) бўлиб, натижада охиргилар ацетилхолинга сезгир бўлмай қолади, у парасимпатик нервларнинг постганглионар охири соҳасида ҳосил бўлади. Атропинни холинорецепторлар билан боғланиш хусусияти унинг молекуласида унга эндоген лиганда – ацетилхолин молекуласи билан яқинликни берувчи фрагментнинг борлиги билан изоҳланади. Атропин билан кенгайтирилган қорачиқ холиномиметик воситалар инстилляция қилинганида тораймайди. Максимал мидриаз 30-40 минутдан кейин юз беради ва 7-10 кун давомида сақланади, аккомадация фалажи мувофиқ равишда 1-3 соатдан кейин юз беради ва 8-12 кунгача сақланади.
Атропиннинг тизимли самараси унинг антихолинергик (холинолитик) таъсири билан боғлиқ ва сўлак, меъда, бронхиал, тери безларини, меъда ости бези секрециясини сусайишини, юрак қисқаришларини (n.vagusнинг юракка тормозловчи таъсири камаяди) тезлашишини, силлиқ мушакли аъзоларнинг (бронхиал дарахти, қорин бўшлиғи аъзолари ва бошқалар) тонусини пасайшини ўз ичига олади.
Гематоэнцефалик тўсиқдан ўтиб атропин марказий нерв тизимига таъсир кўрсатади. Паркинсонизм бўлган беморларда мушак тонусини ва треморни камайтиради (марказий холинолитик таъсир), терапевтик дозаларда атропин нафас марказини қўзғатади, атропиннинг юқори дозалари харакатланувчи ва руҳий бузилишлар, тиришишлар, галлюцинацинатор ҳолатлар, нафас фалажини чақиради.
Фармакокинетикаси
Кўз томчилари ютиб юборилганда, кўз ёши канали орқали бурун ҳалқумга тушган атропиннинг тизимли таъсирини ҳисобга олиб, препарат овқат ҳазм қилиш йўлларидан тез сўрилади, препаратнинг биокираолишлиги 50% ни, ярим чиқарилиш даври 13-38 соатни ташкил қилади, атропиннинг 50% қоннинг плазма оқсиллари билан боғланади, жигарда метаболизмга учрайди, 50% ўзгармаган ҳолатда буйрак орқали чиқарилади.

Қўлланилиши
Кўз тубини текшириш учун, қорачиқни диагностик кенгайтириш, кўзни ҳақиқий рефракциясини аниқлаш мақсадида аккомодацияни фалажига эришиш учун, яллиғланиш касалликларини, кўз жароҳатлари ва эмболияларини, тўр парданинг марказий артерияси спазмларини мажмуавий даволаш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари
Даволаш мақсадида катталар ва 7 ёшдан катта болаларга 1-2 томчидан кунига 2-6 марта қўлланади. Атропиннинг таъсирида кўз қорачиғини максимал кенгайиши, кўз мушакларини бўшашишига ёрдам берувчи ва патологик жараённинг регрессия синитезлаштирувчи кўз қорачиқларини максимал кенгайиши 30-40 минутдан кейин, мидриаз – 7-10 кун, аккомадация фалажи мувофиқ 1-3 cоатдан ва 8-12 кундан кейин кузатилади.

Ножўя таъсирлари
Маҳаллий таъсири: қовоқлар терисини қизариши, конъюнктива, қовоқлар ва кўз соққасини гиперемияси ва шиши, фотофобия, мидриаз, аккомодация фалажи, кўз ички босимини ошиши.
Тизимли таъсири: оғизни қуриши, тахикардия, ичак атонияси, қабзиятлар, сийдикни тутилиши, қовуқ атонияси, бош oғриғи, бош айланиши, тактил сезувчанликни бузилиши, тана ҳароратини ошиши, уйқучанлик, аллергик реакциялар.
Натрий метабисульфати мавжудлиги туфайли аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Атропин сульфатига юқори сезувчанлик. Ёпиқ бурчакли глаукомада ишлаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Атропин-ASP моноаминоксидаза ингибиторлари билан бирга қўлланганида юрак ритмини бузилиши, хинидин, новокаинамид билан – холинолитик самарасини кучайтириши кузатилади.

Махсус кўрсатмалар
Препарат конъюнктива бўшлиғига томчи кўринишида юборилганида, эритмани кўз ёши каналларига тушишидан ва уни сўрилишидан сақланиш учун, кўз ёши йўлларини, босиш керак. Атропин-ASP офтальмология амалиётида энг аввало даволаш мақсадида қўллаш мақсадга мувофиқдир, диагностика мақсадида эса – кам давомли таъсирга эга мидриатикларни, хусусан гоматропинни (максимал мидриаз – 40-60 минутдан кейин, кўз қорачиғини кенгайиш давомийлиги ва аккомадация фалажи -1-2 кунни ташкил этади) қўллаш яхшироқдир.
Субконъюнктивал ёки парабульбар юборилганда тахикардияни камайтириш учун валидолни тил тагига қабул қилиш буюрилади.
Атропин-ASP қўллаш вақтида контакт линзаларни қўллаш тўғрисидаги маълумотлар йўқ.
Атропин-ASP томчиларини кекса ёшдаги (60 ёшдан катта) пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Даволашда яна ҳар қандай кўз томчиларини қўллаш зарурати туғилган ҳолларда, кўз томчиларини томизиш орасидаги интервал камида 15 минут бўлиши керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик даврида препаратни фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина буюрилади.
Эмизиш даврида кўз томчиларини онага қўлланганда тизимли самаралари ривожланиши мумкинлиги билан бирга, атропин кўкрак сутига ўтади ва болада нафасни сусайиши ва уйқучанликни чақириши мумкин.
Педиатрияда қўлланиши
7 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмасин. Болаларга препарат паст концентрацияларда (0,125%, 0,25%, 0,5%) буюрилади.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Даволаш вақтида автотранспортни бошқариш ва юқори концентрацияни, психомотор реакциялар тезлигини ва кўриш аниқлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш лозим.

Дозани ошириб юборилиши
Препарат яхши ўзлаштирилади, алоҳида ҳолларда ножўя таъсирлари кучайиши мумкин.
Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли
1,0% кўз томчилари 5 мл дан тиқин-томчилагич ва ҳимоя халқаси билан таъминланган бураладиган ҳимоя қопқоқли полиэтилен флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг!

Яроқлилик муддати
2 йил. Флакон очилгандан сўнг 1 ой ичида қўллаш мумкин.
Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича берилади