Emotrop

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА

ЭМОТРОП

EMOTROP

 

Препаратнинг савдо номи: Эмотроп

Таъсир этувчи модда (ХПН): Эмоксипин (метилэтилпиридинол гидрохлорид)

Дори шакли: кўз томчилари

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: эмоксипин (метилэтилпиридинол гидрохлориди) – 10 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий гидрофосфат додекагидрати, калий дигидрофосфати, гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза 4000 cPs), натрий бензоати,  натрий сульфити, инъекция учун сув – 1,0 мл гача.

Таърифи: рангсиз ёки яшил-сариқ рангли, тиниқ еки озгина ялтироқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: кўз касалликларини даволаш учун препарат. Антиоксидант, ангиопротектор, антиагрегацион ва антигипоксик восита.

АТХ коди: С05СХ.

 

Фармакологик таъсири

Антиоксидант (хужайра мембраналари липидларининг перекисли оксидланишига тўсқинлик қилувчи дори воситаси), ангиопротектор (томирларнинг чидамлилигини оширувчи), антиагрегацион (тромбоцитларнинг ёпишишига тўсқинлик қилувчи) ва антигипоксик (тўқималарни кислороднинг етишмовчилигига чидамлилигини оширувчи) фаолликка эга.

Капилярларнинг ўтказувчанлигини камайтиради ва томирлар деворини мустаҳкамлайди (ангиопротектор). Қоннинг қовушқоқлигини ва тромбоцитларнинг агрегациясини камайтиради (антиагрегант). Эркин радикалли жараёнларнинг ингибитори, мембраналарни мустаҳкамловчи таъсирга эга.

Ретинопротектор хусусиятларга эга, тўр парда ва кўзнинг бошқа тўқималарни юқори жадалликдаги ёруғликнинг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади. Кўз ички қон қуйилишларининг сўрилишига ёрдам беради, қоннинг ивувчанлигини пасайтиради, кўзнинг микроциркуляциясини яхшилайди. Шох пардадаги репаратив жараёнларини (шу жумладан эрта операциядан кейинги ва жароҳатдан кейинги даврда) рағбатлантиради.

Фармакокинетикаси

Аъзолар ва тўқималарга тез киради, у ерда унинг тўпланиши ва метаболизми юз беради.

Кўз тўқималаридаги концентрацияси қондагига қараганда юқори.

Алмашинувининг алкил гуруҳини ажралган ва конъюгация қилинган маҳсулотлари бўлган 5 метаболити аниқланган. Метаболитлари буйрак орқали чиқарилади. 2-этил-6-метил-3-оксипиридин-фосфат аҳамиятли миқдори жигарда аниқланади.

 

Қўлланилиши

Катталарда қуйидаги касалликларда ва ҳолатларда қўлланади:

  • кўзнинг олд камерасига қон қуйилиши (даволаш);
  • кекса ёшдаги шахсларда склерага қон қуйилиши (даволаш ва олдини олиш);
  • шох парданинг яллиғланиши ва куйишлари (даволаш ва олдини олиш);
  • узоқни кўраолмасликдаги асоратлар (даволаш);
  • шох пардани ҳимоя қилиш (контакт линзалар таққанда).

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат конъюнктива бўшлиғига 1-2 томчидан кунига 2-3 марта томизилади. Даволаш курси 3-30 кун. Зарурати бўлганида ва яхши ўзлаштирилганида даволаш курси 6 ойгача давом эттирилиши ва 1 йилда 2-3 марта такрорланиши мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Ачишишни ҳис қилиш, қичишиш, конъюнктивани қисқа муддатли гиперемияси, кам ҳолларда – маҳаллий аллергик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик. Лактация даври (эмизиш), 18 ёшгача бўлган болалар.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни бошқа дори воситалар билан аралаштириш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Бошқа кўз томчиларини бир вақтда қўллашнинг зарурати бўлганида препаратни охирги бўлиб, аввалги томчилар тўлиқ сўрилганидан кейин (камида 10-15 минутдан кейин) томизилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Кўз томчилари 1%.

5 дан ҳимоя халқаси билан таъминланган тиқин-томизгич ва бураладиган ҳимоя қалпоқчаси бўлган пластик флаконда. Хар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналда.

 

 

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда,  25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин! Болалардан асранг!

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Флакон очилгандан сўнг 1 ой ичида қўллаш мумкин. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

 

Ишлаб чиқарувчи

Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:

МЧЖ «ASEPTICA»

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 6-уй, 8-блок.

Tел: + (99890) 968-28-40 e-mail: aseptica@inbox.ru