Frameks

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА

ФРАМЕКС

 

Препаратнинг савдо номи: Фрамекс

Таъсир этувчи модда (ХПН): фрамицетин

Дори шакли: назал спрей

Таркиби:

1 мл препарат эритмаси қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: фрамицетин сульфат – 12,5 мг (8 000 МЕ);

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, метилпарагидроксибензоат, натрий цитрати, лимон кислотаси, тозаланган сув.

Таърифи: рангсиздан оч-сариқ ранггача бўлган тиниқ эритма

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик (аминогликозид гур)

АТХ коди: R01АХ08

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Фрамицетин – бактерицид таъсирига эга бўлган аминогликозидлар гуруҳига мансуб антибиотик ҳисобланади. Цитоплазматик мембранани шикастлайди, хужайра ичида метаболитлар оқимини дезорганизациясини чақиради ва микроорганизмларни тез нобуд бўлишига олиб келади.

Юқори нафас йўлларида инфекцион-яллиғланиш жараёнларини ривожланишини чақирувчи граммусбат ва грамманфий бактерияларга нисбатан фаол.

Фармакокинетикаси

Тизимли сўрилиши паст бўлганлиги туфайли дори воситасининг фармакокинетик тадқиқотлари ўтказилмаган.

 

Қўлланилиши

– юқори нафас йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликларида, шу жумладан ринит, ринофарингит, синуситда (тўсиқ шикастланмаган ҳолатларда) мажмуавий даволаш таркибида;

– жарроҳлик аралашувларидан кейин яллиғланиш жараёнларида (профилактика ва даволаш) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Пуркалганда флаконни вертикал ҳолатда тутиш керак.

Катталарга – ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан суткада 4-6 марта буюрилади.
Болаларга – ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан суткада 3 марта буюрилади.
Даволашнинг ўртача давомийлиги – 7 кун.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда терида ўзгаришлар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– аминогликозид гуруҳидаги фрамицетин ва бошқа антибиотикларга юқори сезувчанлик;

– ҳомиладорлик ва эмизиш даври.

 

 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дори воситасини бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Дори воситасини узоқ вақт қўллаганда дисбактериоз ва микроорганизмларнинг резистент штаммлари пайдо бўлиши мумкин.

Агар 7 кун даволаш давомида терапевтик самара кузатилмаса ёки кучсиз намоён бўлса, дори воситасини бекор қилиш керак.

Бурун ёндош бўшлиқларини ювиш учун ишлатилмасин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дозани ошириб юборилиши

Тизимли қон оқимига сўрилиш даражаси паст бўлганлиги туфайли, дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам.

 

Чиқарилиш шакли

Назал спрей 1,25%. 15 мл дан пуркагич ва ҳимоя қалпоқчаси бўлган, ҳимоя халқаси билан таъминланган пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалардан асранг!

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

 

Ишлаб чиқарувчи

Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар)ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:

«ASEPTICA» МЧЖ Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 6-уй, 8-блок.

Tел: + (99890) 968-28-40, e-mail: aseptica@inbox.ru