Ingalipt-ASP

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ИНГАЛИПТ-ASP
INGALIPT-ASP

Препаратнинг савдо номи: Ингалипт-Аsp
Дори шакли: маҳаллий қўллаш учун спрей.
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар: эрувчан стрептоцид – 25 мг, сульфатиозол натрий гексогидрати (норсульфазол натрия) – 25 мг
Ёрдамчи моддалар: тимол, эвкалипт мойи, қалампир ялпиз мойи, 96% ли этил спирти, қанд-рафинад , глицерин, полисорбат-80, тозаланган сув.
Таърифи: тиниқ оч сариқ рангдан тўқ сариқ ранггача бўлган ўзига хос хидли эритма
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР аъзоларини даволаш учун восита.
АТХ коди: R02AA20

Фармакологик хусусиятлари:
Маҳаллий қўллаш учун мажмуавий препарат.
Фармакодинамикаси: Препаратнинг таркибига кирувчи эрувчан сульфаниламидлар микробларга қарши таъсир кўрсатади (оғиз бўшлиғи ва томоқ касалликларини чақирувчи граммусбат ва грамманфий бактерияларга нисбатан). Тимол, эвкалипт мойи ва қалампир ялпиз мойи замбуруғларга қарши (Candida авлоди замбуруғларига нисбатан), микробларга қарши, яллиғланишга қарши ва енгил оғриқсизлантирувчи самара кўрсатади.

фармакокинетикаси
Препаратнинг терапевтик концентрацияни, асосан, яллиғланиш ўчоғида ҳосил қилади. Сульфаниламид препаратлар қисман сўрилади, улар қон оқсиллари билан боғланади: эрувчан стрептоцид 12-14% га, сульфатиазол натрий 55% га боғланади. Биотрансформация жараёнида препаратларнинг ацетилланган шакллари ҳосил бўлади, улар буйраклар орқали чиқарилади. Стрептоциднинг ярим чиқарилиш даври 10 соатни, сульфатиазол натрийни – 1-2 соатни ташкил қилади.

Қўлланилиши
Оғиз бўшлиғи, ҳалқум ва бурун-ҳалқумнинг ўткир ва сурункали инфекцион-яллиғланиш касалликлари: тонзиллит, фарингит, афтоз ва ярали стоматитда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари
Пуркашдан олдин оғиз ва томоқ илиқ қайнаган сув билан чайилади. Оғиз бўшлиғининг шикастланган жойларидан (яралар, эрозиялар) тампон ёрдамида некротик караш йўқотилади. Баллондан ҳимоя қалпоқчаси олинади, клапан ўқига берилган пуркагич киртилади. Пуркагичнинг эркин учи оғизга киритилади ва баллон бошчасига 1-2 секунд босилади. Препарат оғиз бўшлиғида 5-7 минут тутиб турилади. Пуркаш суткада 3-4 марта ўтказилади. Пуркагич тешигини тиқилиб қолишидан сақланиш учун муолажа тугаганидан кейин уни пуфлаб тозалаш ёки бир стакан тоза сувга солиб қўйиш керак. Ишлатишда баллонни вертикал ҳолатда тутиб туриш керак.

Ножўя таъсирлари
Қисқа муддатли ачишиш ёки қичишиш, аллергик реакциялар кузатилиши мумкин, улар пайдо бўлганида препаратни ишлатишни тўхтатиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Сульфаниламидлар, эфир мойлари ва препаратнинг бошқа компонентларини шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа гуруҳ дори воситалари билан препаратни клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ножўя реакцияларини кучайиши.
Даволаш: симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли
Маҳаллий қўллаш учун спрей.
20 мл дан пуркагич ва ҳимоя қалпоқчаси бўлган, ҳимоя халқаси билан таъминланган пластмасса флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг!

Яроқлилик муддати
1 йил 6 ой. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецептисиз берилади.