Kerotrop

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
КЕРОТРОП

Препаратнинг савдо номи: Керотроп
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): натрий кармеллоза, глицерин
Дори шакли: Keratoprotektorlar
Таркиби:
1 мл препарат эритмаси қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: натрий кармеллоза – 5,0 мг, глицерин – 9,0 мг;
ёрдамчи моддалар: эритритол, левокарнитин, барқарорлашган оксихлорокомплекс (натрий хлорит, натрий хлорат, хлор диоксид), натрий гидроксиди ёки хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз бир оз ёпишқоқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: офталмологияда қўлланиладиган воситалар.
АТХ коди: S01XA20

Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Натрий кармеллоза ва глицерин шоҳ парда эпителийсининг ҳимояловчи ҳусусиятига эга бўлиб, кўз ёши суюқлиги секрецияси кам ажралишида шоҳ парда намланишини яҳшилайди ва кўз ёши пардаси барқарорлигини оширади.
Фармакокинетикаси
Фармакокинетик тадқиқотлари инсонларда ўтказилмаган.

Қўлланилиши
«Қуруқ кўз синдроми» ни симптоматик даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари
Кўз томчилари зарур холатда конъюнктивал қопчасига 1-2 томчидан томизилади.

Ножўя таъсири
Препаратни қўллашда кўрсатилган частота билан қуйидаги ножўя реакциялар ривожланиши мумкин: жуда тез-тез (≥10%), тез-тез (≥1%, <10%), тез-тез эмас (≥0,1%, <1%); кам (≥0,01%, <0,1%), жуда кам (<0,01%).
Кўриш органи томонидан бузилиши:
тез-тез – конъюнктива гиперемияси, қовоқ гиперемияси, қўришни ҳиралашуви, кўз қуришини ҳис қилиш, томизишда ноқулайлик, кўзнинг қичишиши ва тирнаш хусусияти, қўз қовоқлари четида ҳосил бўлувчи тери қоплами.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
· препарат таркибий қисмларига нисбатан компонентларига юқори сезувчанликда;
· 18 ёшгача бўлган болаларда (тажрибада қўллаш мумкин эмас).
Эҳтиёткорлик билан:
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида (чекланган маълумотлар туфайли).

Дориларнинг ўзаро таъсири
Керотропнинг бошқа дорилар билан ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар олинмаган.
Препаратнинг «ювилиб» кетиши олдини олиш мақсадида бошқа маҳаллий офтальмологик воситаси буюрилганда Керотроп маҳсулотини томилзилгандаги ва бошка кўз томчиларини томизиш интервали 5 дақиқадан кам бўлмаслиги керак.

Махсус кўрсатмалар
Препарат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган. Флакон оғзини қоплаб турувчи пленканинг бутунлиги бузилган ҳолатда, эритманиг ҳиралашиб қолиши ёки унинг ранги ўзгариш ҳолатларида қўллаш мумкин эмас.
Пипеткани учи билан кандайдур юза қисмларга тегиш мумкин эмас, жумладан конъюнктивага, флакон таркибини ифлосланиб колишидан қочиш учун. Препаратни қўллаб бўлинганидан кейин дарҳол флаконни ёпиш керак.
Препаратнинг яроқлилик муддати, флакон биринчи марта очилганидан сўнг, 30 кун ташкил этади. Агарда сиз кўзингиз атрофида оғриқни ҳис қилсангиз, кўз кўришининг бузилишида, узоқ муддатли гиперимия ёки кўзнинг шиллиқ қаватини таъсирчанлигида шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Шунингдек препаратни қўллашда яҳшиланиш сезилмаса ва ёки сизда салбий ходисалар қайд этилса бу нарсалар 72 соат ичида ўз ечимини топмаса, яна бир маротаба шифокорингиз билан маслаҳатлашиб кўришингизни тавсия этилади.
Транспортни ҳайдаш ва потенциал хавфли фаолиятни амалга оширишга таъсири
Агар инстилляциядан кейин кўз кўриши ҳиралашса траспорт воситасини ҳайдашни ва потенциал хафвли фаолиятга эга бўлган касбларни, диққат эътиборни оширувчи ва психомотор реакцияларни тезлигини тўхтатиш зарур, кўз кўриши тиклангунча.
Огоҳлантириш:
· Керотроп эритмасининг таркибий қисмларидан бирига юқори таъсирчанлик аниқланса фойдаланмаслик керак;
· болалар қўли етмайдиган жойда сақланг;
· бошқа юмшатувчи томчилар билан аралаштирманг.

Дозани ошириб юборилиши
Ҳозирги кунгача дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Чиқарилиш шакли
Кўз томчилари 10 мл дан ҳимоя халқаси билан таъминланган тиқин-томизгич ва бураладиган ҳимоя қалпоқчаси бўлган пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити
Ёруғликдан химояланган жойда 25°С гача бўлган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати
2 йил. Флакон очилгандан сўнг 1 ой ичида қўллаш мумкин. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича берилади.