Kromoviz

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА

КРОМОВИЗ

KROMOVIZ

 

Препаратнинг савдо номи: Кромовиз

Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий кромогликати

Дори шакли: кўз томчилари

Таркиби:

1 мл препарат эритмаси қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: натрий кромогликати-40 мг;

Ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, динатрий эдетати, полисорбат 80, натрий гидроксиди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиздан оч сариқ ранггача бўлган тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гурухи: офтальмологияда махаллий қўлланадиган аллергияга қарши препаратлар.

АТС коди: S01GX01

 

Фармакологик хусусиятлари

Кромовиз – аллергияга қарши восита бўлиб, унинг таркибига кромоглицил кислотасининг динатрийли тузи киради. Терапевтик самараси кромоглицил кислотасини мемраналарни барўарорлаштирувчи таъсирга боғлиқ бўлиб, у семиз хужайраларни дегрануляциясига ва улардан гистамин, брадикинин, лейкотриенларни (шу жумладан анафилаксияни секин бошқарувчи субстанциясини), простагландинлар ва бошқа биологик фаол моддаларнинг ажралиб чиқишига тўсқинлик қилади. Кромовиз препарати профилактик қўлланганида кўпроқ самаралирокдир,чунки аллергик ва яллиғланиш реакцияларининг ривожланишини олдини олади. Кўзнинг аллергик касалликларида препаратининг тўлиқ клиник самараси бир неча кун ёки ҳафта давомида юз беради.

 

Қўлланилиши

-аллергик конъюктивит (ўткир, сурункали, бахорги);

-аллергик кератит ва кератоконъюктивит;

-“қуруқ кўз” синдроми;

-кўзни аллергик реакциялар билан боғлиқ (атроф-мухит омиллари, касбий зарарликлар, маиший кимё воситалари, косметик воситалар, офтальмологик дори шакллари, ўсимлик ва уй ҳайвонлари) бўлган зўриқиши ва чарчаши қўлланади.

 

Қўллаш усуллари ва дозалари

Катталар ва болаларга 4% ли эритма 1-2 томчидан ҳар иккала кўзга, суткада 4-6 марта, тенг вақтлар оралиғида (клиник самарага эришилганда қўллашлар орасидаги интервал астағсекин узайтирилади) томизилади.

 

Ножўя таъсирлари

Қисқа муддатли ачишиш ва кўришни бузилиши, конъюктивани қизариши ва шиши, кўзни ёшланиши, кўзда ёт жисмларни хис қилиш, кўз атрофини қуриши бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Глюкокортикостероидларни сақлайдиган офтальмологик препаратларни қўллашга бўлган эҳтиёж камайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Кромовиз фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган. Агар кўз томчилари томизилганидан сўнг конъюктивани қизариши узоқ вақт давом этса ёки кучайса, у холда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Контак линзалардан фойдаланилганда препаратни томизишдан олдин уларни ечиш ва препарат томизилганидан (инстилляция қилингандан) сўнг 15-20 минут ўтгач яна тақиш лозим.

Ўрамнинг ичидагиси микроблар билан ифлосланишини олдини олиш учун томизгичнинг учини бироғбир юзаларга тегиб кетишидан эхтиёт қилиш керак.

Хар сафар қўллангандан сўнг флаконни дархол ёпиш керак. Пипетканинг учи билан кўзга тегиш мумкин эмас.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилииятига таъсири

Препарат томизилганидан сўнг кўриш ўткирлиги ноаниқ бўлиши мумкин,бу автотранспортни бошқаришда ва механизмлар билан ишлашда қийинчилик туғдириши мумкин.

Хомиладорлик ва эмизишда қўллаш

Хомиладорликда Кромовиз кўз томчиларини, уни қўллашда кутилган фойда хомила учун ҳавфдан устун булган холдагина қўллаш мумкин. Препарат лактация даврида қўлланганида эмизишни тухтатиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

4 ёшгача бўлган болаларда Кромовиз препаратини қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугатилганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юбориш

Кромовиз препаратининг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари юзасидан маълумотлар йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

4% кўз томчилари 10 мл дан тиқин-томчилагичли ва ҳимоя ҳалқаси билан жихозланган буралувчи ҳимоя қалпоқчали пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда 25°С гача бўлган хароратда сақлансин. Болалардан асранг! Музлатилмасин!

Яроқлилик муддати

3 йил. Флакон очилгандан сўнг 1 ой ичида қўллаш мумкин. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

 

Ишлаб чиқарувчи

Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:

МЧЖ «ASEPTICA»

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 6-уй, 8-блок.

Tел: + (99890) 968-28-40, e-mail: aseptica@inbox.ru