Ksilomer

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
КСИЛОМЕР
KSILOMER

Препаратнинг савдо номи: Ксиломер
Таъсир этувчи модда (ХПН): ксилометазолин
Дори шакли: назал спрей
Таркиби:
1 мл 0,05 % ли эритма қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди – 0,5 мг.
Ёрдамчи моддалар: денгиз тузи, калий дигидрофосфат, тозаланган сув – 1,0 мл гача.
1 мл 0,1% ли эритма қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди –1,0 мг
Ёрдамчи моддалар: денгиз тузи, калий дигидрофосфат, тозаланган сув – 1,0 мл гача.
Таърифи: Тиниқ, рангсиз ёки сарғишрок суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: махаллий қўллаш учун қон томирларини торайтирувчи восита.
АТХ коди: R01AA07

Фармакологик ҳусусиятлари
Ксилометазолин альфа-адреномиметик таъсирга эга маҳаллий томирларни торайтирувчи воситалар (деконгестантлар) гуруҳига мансуб, бурун шиллиқ қаватларидаги қон томирларини торайишиини чақиради,ва шу билан бирга бурун – халқум бўшлиғининг шиллиқ қаватининг шиши ва гиперемиясини бартараф қилади. Ринитларда бурун орқали нафас олишни енгиллаштиради. Терапевтик концентрацияларда шиллиқ қаватини таъсирламайди, гиперемияни чақирмайди. Препаратнинг таъсири бир неча минутдан кейин бошланади ва 10-12 соат давом этади.

Фармакокинетикаси
Ксилометазолин маҳаллий қўлланганида препарат деярли сўрилмайди, шунинг учун плазмада унинг концентрацияси жуда кам (замонавий аналитик усуллар билан аниқланмайди).

Қўлланиши
Ўткир ринит ( шу жумладан, ўткир респиратор касалликлар фонидаги ва аллергик ринит), поллиноз, синусит, евстахиит, ўрта отитда ( бурун-халқум шишини камайтириш учун) қўлланилади.
Бурун бўшлиғидаги диагностик муолажалар учун беморни тайёрлаш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари
Бурун ичига буюрилади.
2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун 0,05% ли эритма: хар бир бурун йўлига 1 томчидан (пуркашдан) кунига 1-2 марта буюрилади; кунига 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар учун 0,1% ли эритма: харбир бурун йўлига 1 томчидан (пуркашдан) буюрилади (зарурати бўлганда такрорлаш мумкин), кунига 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Препарат кўпи билан 7 кун қўлланилади, кейинчалик шифокор кўрсатмасига бўйича.

Ножўя таъсирлари
Махаллий реакциялар: тез-тез ва /ёки узоқ вақт қўлланганида–бурун ҳалқум шиллиқ қаватини таъсирланиши ва/ёки қуриши , ачишиш, парестезиялар, аксириш, гиперсекреция; бурун шиллик қаватини шиши.
Тизимли реакциялар: қусиш, бош огриғи, юрак урушини хис қилиш, артериал босимни ошиши, уйқусизлик, кўришни бузилиши; депрессия (юқори дозаларда узоқ вақт қўллаганда).

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратни компонентларига юқори сезувчанлик, артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз, глаукома, атрофик ринит, тиреотоксикоз, мия пардаларидаги (жарроҳлик аралашувлари (анамнездаги), ҳомиладорлик, 2 ёшгача бўлган болалар (0,05% ли препарат эритмаси учун), 6 ёшгача бўлган болалар (0,1% ли препарат эритмаси учун) қўллаш мумкин эмас
Эхтиётлик билан: қандли диабет, стенокардиянинг III-IV функционал синфида эхтиёткорлик билан қўлланилади.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар бир вақтда қўлланиши тизимли таъсирни кучайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар
Узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас, масалан сурункали ринитда.
Хомиладорлик ва лактация
Хомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат она учун фойда ва хомила ва болага бўлган хавф нисбати синчиклаб бахолангандан кейин, эхтиёткорлик билан, тавсия этилган дозани оширишга йўл қуймасдан қўллаш керак.
Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошкариш кобилияти таъсири
Тавсия қилинганидан юқори дозаларда қабул қилиш транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакция тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилиши мумкин, бу эхтиёткорликка риоя қилишни талаб этади.

Дозани ошиб юборилиши
Кўриниши: ножўя таъсирларини кучайиши.
Даволаниши: симптоматик даво ўтказилиши.

Чиқарилиш шакли
Назал спрей 0,05% ва 0,1% 10 мл, 15 мл ва 20 мл дан препарат тюбик томчилагичларда ёки пластмасса флаконда, пуркагич учлик билан таъминланган ва полиэтилен химоя қалпоқчалари тюбикларда.
1 та флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг!

Яроқлилик муддати
2 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецептисиз берилади.