Monodeks

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
МОНОДЕКС
MONODEKS

Препаратнинг савдо номи: Монодекс
Таъсир этувчи модда (ХПН): дексаметазон
Дори шакли: кўз томчилари
Таркиби:
1 мл 0,05% ли эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: дексаметазон натрий фосфати (дексаметазон қайта хисобланганда) – 0,5 мг.
ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, борат кислотаси, бура, динатрий эдетати, инъекция учун сув
1 мл 0,1% ли эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: дексаметазон натрий фосфати (дексаметазон қайта хисобланганда) – 1,0 мг
ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, борат кислотаси, бура, динатрий эдетати, инъекция учун сув
Фармакотерапевтик гуруҳи: глюкокортикостероид махаллий қўллаш учун восита.
АТХ коди: S01ВА01

Фармакологик хусусиятлари
Препарат яққол яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, антиэкссудатив ва десенсибилизацияловчи таъсирларга эга. Ҳужайра мембраналарини барқарорлаштиради, капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайтиради, лизосомаларнинг мембраналарини барқарорлашиши ҳисобига антиэкссудатив таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Препарат, кўз ички суюқлигига, кўзнинг шох пардасига, рангдор пардасига, томирли қаватга, киприксимон танага, тўр пардага киради. Препарат фақат юқори дозаларда ёки болаларда узоқ муддат қўлланганда тизимли таъсир кўрсатиши мумкин. Офтальмологияда маҳаллий қўлланганда шох қаватининг соғлом эпителийси орқали кўзнинг олдинги камераси суюқлигига сўрилади. Кўз тўқималарининг яллиғланишида ёки шиллиқ қавати ва шох парданинг шикастланишларида сўрилиш тезлиги ишончли равишда ошади. Тизимли қон оқимига тушган дексаметазоннинг тахминан 60-70% плазма оқсиллари билан боғланади. Жигарда цитохром сақловчи ферментлар таъсирида метаболизмга учрайди. Метаболитлари ичак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2 ) ўртача 3 соатни ташкил қилади.

Қўлланилиши
Конъюнктивит (йирингсиз ва аллергик), кератит, кератоконъюнктивит. (эпителийнинг шикастланишисиз), блефарит, склерит, эписклерит, ретинит, ирит, иридоциклит ва турли генезли бошқа увеитлар, блефароконъюнктивит, кўрув нервининг неврити, ретробульбар неврит, шох парданинг турли этиологияли юзаки жароҳатлари (шох парданинг тўлиқ эпителизациясидан кейин), жаррохлик аралашувларидан кейинги яллиғланишни олдини олиш, симптоматик офтальмияда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари
Доза шахсий равишда белгиланади.
Ўткир ҳолатларда-конъюнктива халтасига 1-2 томчидан 0,1% эритма ҳар 1-2 соатда, яллиғланиш камайганда-4-6 соатдан кейин томизилади. Қолган ҳолларда суткада 3-4 марта, 2-5 ҳафта давомида ҳолатнинг оғирлигига қараб томизилади.
Даволаш давомийлиги касалликни клиник кечишига қараб 1-2 кундан бир неча ҳафтагача давом этади.

Ножўя таъсирлари
Узоқ муддат қўлланганда (3 ҳафтадан кўп) кўз ички босимининг ошиши, кўрув нервининг шикастланиши билан глаукоманинг ривожланиши, кўриш ўткирлигининг пасайиши ва кўриш майдонларининг йўқолиши, шунингдек орқа субкапсуляр катарактанинг шаклланиши, шох парданинг юпқалашиши ва тешилиши; жуда кам ҳолларда-герпетик ва бактериал инфекцияни тарқалиши.
Дексаметазонга ёки бензалконий хлоридига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда аллергик конъюнктивит ва блефарит ривожланиши мумкин.
Терининг таъсирланиши, қичишиши ва ачишиши, дерматит.
Иккиламчи инфекцияни ривожланиши.
Камдан кам ҳолларда-Herpes simplex ни тарқалиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратга юқори сезувчанлик.
Кўзларни даволашда (қўшимча): кўзларнинг вирусли ва замбуруғли касалликлари, кўзларнинг йирингли касалликлари (йўлдош микробларга қарши даволашсиз), трахома, глаукома, шох парда эпителийсининг бутунлигини шикастланиши (шу жумладан, шох пардадан ёт танани олиб ташлангандан кейинги ҳолат), кўзларнинг туберкулёзи.
Препаратни кўзларнинг ўткир вирусли касалликларида, шу жумладан Herpes simplex чақирган ўткир юзаки кератитда, шунингдек ҳамда аниқланмаган кўз касалликларида, айниқса кўзнинг таъсирланишида («қизил кўз» белгиси) мустақил қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Дексаметазон айрим препаратларнинг таъсирини кучайтириши ёки сусайтириши мумкин. Узоқ муддат идоксуридин билан бирга қўлланганда шох парда эпителийсида деструктив жараёнларни кучайиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар
Препаратни қўллаш вақтида кўзнинг ички босимини, гавҳарнинг ҳолатини мунтазам текшириш керак, чунки узоқ муддат даволанганда стероид глаукома ва катаракта ривожланиши мумкин.
Даволаш давомида (2 ҳафтадан ортиқ давомийликдаги) кўзнинг ички босимини ва шох парданинг ҳолатини назорат қилиш керак.
Томизиш олдидан юмшоқ контакт линзаларни ечиш керак ва камида 15-20 минут ўтгач уларни яна тақиш мумкин.
Препарат билан даволаш бактериал ёки замбуруғли инфекцияларнинг клиник манзарасини ниқоблаши мумкин, шунинг учун кўзларнинг инфекцион касалликларини даволашда, препаратни адекват микробларга қарши даволаш билан қўшиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Препарат ҳомиладорликда агар она учун кутилаётган фойда ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўлланади. Препаратни қўллаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Педиатрияда қўлланиши
Болаларни узоқ муддат даволашда ўсиш ва ривожланишни синчиклаб кузатиш керак. Даволаш даврида қизамиқ ёки сувчечак билан хасталанган беморлар билан мулоқотда бўлган болаларга профилактик специфик иммуноглобулинлар буюрилади.
Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Инстилляциядан кейин 30 дақиқа давомида юқори диққатни талаб қилувчи машғулотлардан сақланиш керак (автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш).

Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ачишиш ва қичишиш кўринишидаги маҳаллий реакция бўлиши мумкин.
Даволаш: специфик антидоти йўқ. Препаратни бекор қилиш ва симптоматик даволашни буюриш лозим.

Чиқарилиш шакли
Кўз томчилари 0,05% ва 0,1% 5 мл ёки 10 мл дан ҳимоя халқаси билан таъминланган тиқин-томизгич ва бураладиган ҳимоя қалпоқчаси бўлган пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг! Музлатилмасин!

Яроқлилик муддати
2 йил. Флакон очилгандан сўнг 1 ой ичида қўллаш мумкин. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг кўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича берилади.