Nozafer

ТИББИЙ БУЮМНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Болалар ва катталарда бурун бўшлиғига пуркаш ва уни ювиш учун
«НОЗАФЕР ФОРТЕ» ва «НОЗАФЕР НОРМ» воситаси

Таъсир этувчи модда: Табиий денгиз тузи.

100 ml таркиби:

Табиий денгиз тузи — Norm (8-11 g/l), Forte (19-23 g/l)

Тозаланган сув — 100 ml гача

Таърифи: Бурун бўшлиғига пуркаш ва уни ювиш учун «НОЗАФЕР НОРМ» ва «НОЗАФЕР ФОРТЕ» воситаси спрей шаклида, бурун учун пуркагичли ва пластик қопқоқли ПЭТ флаконларда чиқарилади. Флакон ичида шўр таъмли, тиниқ, рангсиз, хидсиз суюқлик, NaCl гипертоник концентрацияли , денгиз тузининг эритмаси жойлашган.
Денгиз тузининг гипертоник эритмаси, хужайралар аро бўшлиқлардаги ортиқча суюқликни, осмотик босим фарқланиши хисобига йўқотади, шу туфайли бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг шиши камаяди.

Тиббий буюмнинг қўлланилиши
Катталар ва болаларда бурун бўшлиғига пуркаш ва уни ювиш учун «НОЗАФЕР НОРМ» ва «НОЗАФЕР ФОРТЕ» бурун ва бурун – олди бўшлиқлари, бурун – халқумнинг ўткир ва сурункали яллиғлниш касалликларида , бурун ва бурун-олди бўшлиқларидаги жаррохлик муолажаларидан кейинги холларда, шамоллаш касалликлари авж олган пайтларда қўлланилади.
Бурун бўшлиғидаги суюқликларни олиб ташлашга, ажралмаларни камайтиришга, қатқалоқларни олиб ташлаш ва юмшатишга, шиллиқ қаватнинг намлантиришга мўлжалланган. Бурун ва бурун олди бўшлиқларига ижобий таъсир кўрсатади, бурун битишини камайтиради ва нафас олишни енгиллаштиради.
Бурун бўшлиғини ювиш ва намлантириш учун «НОЗАФЕР НОРМ» ва «НОЗАФЕР ФОРТЕ» воситаси ёрдамида ювгандан кейин , бурун бўшлиғига қўлланилган дори воситаларининг терапевтик самарадорлиги ошади, респиратор касалликларнинг давомийлиги камаяди, инфекцияни бурун –олди бўшлиғига ва қулоқ бўшлиғига ўтиши хавфини камайтиради.
Фойдаланиш шароитлари: Индивидуал қўллаш ва тиббиёт муассасаларида қўллашга мўлжалланган.

Қўллаш учун ва қўллашга қарши кўрсатмалар
Қўллаш учун кўрсатмалар :
Бурун, бурун-олди ва бурун-халқум бўшлиқларини ўткир ва сурункали яллиғланиш (юқумли, аллергик, атрофик) касалликлари:
– ўткир ва сурункали ринитлар (тумов);
– ўткир ва сурункали синуситлар (шу жумладан гайморит);
– ўткир ва сурункали аденоидлар;
– аллергик ва вазомотор ринитлар;
Респиратор инфекцияларни профилактикаси (ОРВИ ва бошқалар);
Бурун ва бурун-олди бўшлиқларидаги жаррохлик муолажаларидан кейинги холларда.
Қўллашга қарши кўрсатмалар
Тиббий буюм таркибидаги компонентларга юқори сезувчанлик.

Махсус кўрсатмалар
Лактация ва хомиладорлик даврида қўллашга қарши кўрсатма мавжуд эмас.

Қўллашга тайёргарлик ва қўллаш тартиби
2 ёшдан катта болалар ва ёши катталар учун:
– бошни ён томонга энгаштириш;
– флакон устида жойлашган қопқоқ учини бурун бўшлиғига йўналтириб бир неча секунд ювилади;
– ювувчи суюқлик қолдиқлари аспиратор ёрдамида олиб ташланади, бурун қоқилади, зарурат юзага келганда муолажа қайтарилади. Худди шундай муолажа иккинчи бурун тешигида такрорланади.

Санитар – ишлов бериш қоидалари
Тиббий буюмни ишлатишдан аввал анатомик пуркагични қайноқ сув еки этил спиртининг эритмаси билан зарарсизлантириш керак.

Ўрами
Картон ўрамда бурун учун пуркагичли ПЭТ флакон, қўллаш бўйича йуриқнома билан жойлаштирилган.

Яроқлилик муддати
2 йил. Ўрамда кўрсатилган санагача қўлланилсин.

Сақлаш шароитлари
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган 25°С юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Болалардан асранг!

Дори воситаси эмас.
2 ёшдан катта болалар ва ёши катталар учун мўлжалланган.