Oftalron-P

ҚЎЛЛАШ  БЎЙИЧА  ЙЎРИҚНОМА

ОФТАЛЬРОН – П

OFTALRON – P

 

Офтальрон  П – томчи  кўринишидаги  эритма.

 

ТАРКИБИ

Натрий гиалуронат – 1,0 mg/ml,

Динатрий эдетат – 1,0 mg/ml,

Натрий хлорид – 9,0 mg/ml,

Полигексанид – 0,001 mg/ml.

 

ИШЛАБ  ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:

10 ml флаконда томчи кўринишидаги эритма.

 

Офтальрон –П томчиларнинг таркибидаги гиалуронат натрий каби полимерлар, табиий кўз ёшга ўхшаш кўзнинг шишасимон танасидаги табиий ингридиентларнинг мавжудлиги сабабли ўзининг мугуз пардаси устидаги сувга бирикади ҳамда узоқ вақт давомида сақланиб туради,   бу эса кўз устки ёш ҳимоя пардасининг қуриб қолиши ва бу уланишини камайишини,  кўриш дискомфортини, кўз устки ишқаланиши ва қуриши, айниқса контакт линза таққанда бартараф этишни таъминлайди, кўриш функциясини яхшилайди.

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИДАГИ КЎРСАТМАЛАР:

  • «Қуруқ кўз синдроми» даги беморларга тавсия этилади
  • «Компьютер синдроми» даги беморларга тавсия этилади
  • Кўзларнинг қуруқлилик ва қизариш белгилари бўлган беморларга тавсия этилади
  • Барча турдаги контакт линзаларни ишлатадиган беморлар учун
  • Контактли диагностика жараёнларини ўтказиш
  • Кўз ёшларини буғланишини камайтириш
  • Концервантларнинг минимал концентрацияси
  • Кўздаги кўз ёш қопламининг мустахкамлигини ва шох парданинг намлилик миқдорини оширади

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:

  • Тиббий буюмни ишлатишдан аввал қулингизни яхшилаб ювинг.
  • Бевосита фойдаланиш: хар бир кўзга бир ёки икки томчи томизиб ва бир неча марта пирпиратинг.
  • Билвосита фойдаланиш: линзаларни тақишдан аввал хар бирининг ички юзасига бир ёки икки томчидан томчилатинг.
  • Офтальрон-П кун давомида намлантириш учун керак бўлганда қўлланилади.
  • Офтальрон-П кўзга манипульятик ташхис қўйиш учун ишлатилади.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:

индивидуал  таъсирида  ифодаланмаган  ачитиш  ва  қизариш.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН  ҲОЛАТЛАР:

ҳозирги  вақтгача ҳеч  қандай қўлланилиши  мумкин  бўлмаган  ҳолат  аниқланмаган, фақат  ҳар  қандай  компонентга махсус  аллергиядан   ташқари.

 

Офтальрон-П   томчиларига ёки унинг  компонентларига индивидуал сезувчанликда  қўллаш мумкин  эмас.

 

БОШҚА  ДОРИЛАР БИЛАН  ЎЗАРО ТАЪСИРИ:

Тавсифланмаган.

 

МАХСУС  КЎРСАТМАЛАР:

  • Офтальрон–П эритмасидан флакон  очилганидан  кейин 60 кун   давомида фойдаланилиши керак.
  • Қадоғи шикастланган ҳолатда фойдаланманг.
  • Тюбик –томизгич учини бирон  бир  юзага  тегишига  йўл қўйманг.
  • Маҳсулотдан фойдалангандан  кейинг флаконни зич ва  мустаҳкам ёпинг.
  • Флаконни иссиқлик манбаидан узоқда, +30°C ҳароратдан ошмаган  шароитда сақланг.
  • Яроқлилик муддати ўтгандан  сўнг фойдаланманг.
  • Ичманг, фақат томчилатинг.

 

ОГОҲЛАНТИРИШ:

*Офтальрон–П эритмасининг айрим компонентларига  индивидуал  гиперсезувчанлик ҳолатида ундан  фойдаланманг.

*Болалар  қўли  етмайдиган   жойда сақланг.

*Бошқа  юмшатувчи    томчилар  билан  аралаштирманг.

 

ҚЎЛЛАШЛАР  СОНИНИ   ОШИРИБ  ЮБОРИЛИШИ:

Кузатилмаган

 

САҚЛАШ  ШАРОИТИ:

Хона  ҳароратида,  +30°C дан  юқори  бўлмаган ҳароратда  сақлансин .

 

ЯРОҚЛИЛИК  МУДДАТИ  : 2 йил

Флакон  очилгандан  кейин  фойдаланиш  муддати  60 кун.

 

Ишлаб чиқарувчи:

Тиббий буюм сифати бўйича эътирозлар

(таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

МЧЖ «ASEPTICA» Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 6-уй, 8-блок.

Tел: +(99890) 968-28-40  e-mail: aseptica@inbox.ru