Oftalron

ҚЎЛЛАШ  БЎЙИЧА  ЙЎРИҚНОМА

ОФТАЛЬРОН

OFTALRON

 

ОФТАЛЬРОН  – томчи кўринишидаги эритма.

 

ТАРКИБИ:

натрий гиалуронат – 2,0 mg/ml,

динатрий эдетат – 1,0 mg/ml,

полисорбат – 80 0,015 mg/ml,

натрий хлориди – 6,8 mg/ml,

натрий дигидрофосфат моногидрат – 0,04 mg/ml,

натрий дигидрофосфат додекагидрат – 0,56 mg/ml

 

ИШЛАБ  ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:

10  ml  флаконда томчи кўринишидаги эритма.

Эритма таркибидаги табиий ёшга ўхшаш полимернинг мавжудлиги сабабли кўзнинг мугуз пардаси устидаги сув бирикади ҳамда маълум вақт  давомида сақланиб туради,  бу  эса кўз устки ёш ҳимоя пардасининг қуриб қолиши ва буғланишини камайишини, кўз устки дискомфорти , қуриши ва  қичишишни  бартараф этишни таъминлайди.

 

ХУСУСИЯТИ :

Табиий ёш суюқлигига  ўхшаш полимер инновацион таркиби сабали Офтальрон  эритмаси алоҳида  намлаш, контакт линзаларини таққанда, ҳамда қуруқ  шароитда, иссиқ иқлимда, кондиционер  ишлаган хона ва тутунли хонада ишлагандаги кўзнинг қуриши,  дискомфортни бартараф  этиш  хусусиятига эга. Офтальрон эритмасининг таркиби  нафақат катта  ёшдагиларга,  балки  ўспиринлар ва болаларга ҳам  кун  давомида контакт линзаларни тақиб  юришда   қулайлик  яратиб бериш  имконини  беради, чунки нафақат  намлаш,  балки  юмшатиш   хусусиятларига хам  эга  бўлиб стерилланган  шароитда ишлаб  чиқарилади.

Асептик  шароитда ишлаб  чиқарилган.

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ:

У ҳаво  ўтказувчи  юмшоқ ва қаттиқ контакт линзалари учун намловчи  ва гидратацияловчи эритма сифатида қўлланилади. У  кондицинер  ишлаган  хона ва  тутунли хонада  ишлаш, агрессив  шароитда ишлаш, узоқ  муддат  компьютер ва турли мониторлар  билан  ишлашда; бошқа  дори  воситалар  таъсирида келиб  чиққан  кўз  қуриши,  кўзда  турли  диагностик  манипуляциялар  ўтказишдаишқаланиш  ёки кўзнинг  қуришига олиб  келувчи  ишқаланишни камайтириш,  “қуруқ  кўз синдроми”да, ёшга  оид  ёки  патологик кўз ёши суюқлигининг етишмаслигида, қовоқ  ва мугуз  парда деформацияси ва патологиясида мугуз  парда  эпителийси ва кўз конъюктивларни химоялаш хусусиятига эга.

 

КОНТАКТ  ЛИНЗАЛАРИНИ  ТАҚИБ  ЮРГАНДА  ЭРИТМАДАН ФОЙДАЛАНИШ  БЎЙИЧА  ҚЎЛЛАНМА:

  • Қўлларни обдон  ювинг.
  • Линзаларни сақловчи махсус  контейнердан  кўп мақсадли эритмада ишлов бериб бўлинган линзаларни олинг.
  • Контакт линзаларни тақишдан аввал уларга  Офтальрондан  2-3  томчи томчилатинг.
  • Линзаларни тақинг.
  • Линзаларга, уларни тақиб  бўлгандан  кейин Офтальрондан бир ёки икки томчи  томчилатиш  мумкин.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРИ: индивидуал  таъсирида  ифодаланмаган  ачитиш  ва  қизариш.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН  ҲОЛАТЛАР:  ҳозирги  вақтгача ҳеч  қандай қўлланилиши  мумкин  бўлмаган  ҳолат  аниқланмаган, фақат  ҳар  қандай  компонентга махсус  аллергиядан   ташқари.

Офтальрон   томчиларига ёки унинг  компонентларига индивидуал сезувчанликда  қўллаш мумкин  эмас.

 

 БОШҚА  ДОРИЛАР БИЛАН  ЎЗАРО ТАЪСИРИ:

Тасифланмаган.

 

МАХСУС  КЎРСАТМАЛАР:

  • Офтальрон эритмасидан флакон  очилганидан  кейин   60 кун   давомида  фойдаланилиши керак.
  • Қадоғи шикастланган ҳолатда фойдаланманг.
  • Тюбик – томизгич учини бирон  бир  юзага  тегишига  йўл қўйманг.
  • Маҳсулотдан фойдалангандан  кейинг флаконни  зич ва  мустаҳкам ёпинг.
  • Флаконни иссиқлик манбаидан узоқда, +30°C ҳароратдан ошмаган шароитда сақланг.
  • Яроқлилик муддати ўтгандан  сўнг фойдаланманг.
  • Ичманг, фақат томчилатинг.
  • Таркибий қисмларидан бирига юқори таъсирчанлик аниқланса эритмадан  фойдаланманг.

 

ОГОҲЛАНТИРИШ:

*Офтальрон эритмасининг айрим компонентларига индивидуал  гиперсезувчанлик ҳолатида ундан фойдаланманг.

*Болалар қўли етмайдиган жойда сақланг.

*Бошқа юмшатувчи томчилар билан аралаштирманг.

 

ҚЎЛЛАШЛАР  СОНИНИ   ОШИРИБ  ЮБОРИЛИШИ:

Кузатилмаган

 

САҚЛАШ  ШАРОИТИ:

Хона  ҳароратида, +30°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

ЯРОҚЛИЛИК  МУДДАТИ: 2 йил

Флакон  очилгандан  кейин  фойдаланиш  муддати  60 кун.

 

Ишлаб чиқарувчи:

Тиббий буюм сифати бўйича эътирозлар

(таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

МЧЖ «ASEPTICA» Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 6-уй, 8-блок. Tел: +(99890) 968-28-40

e-mail: aseptica@inbox.ru