Otomiks

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ОТОМИКС

Препаратнинг савдо номи: Отомикс
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): хлорамфеникол, беклометазон, лидокаин, клотримазол.
Дори шакли: қулоқ томчилари.
Таркиби:
1 мл препарат эритмаси қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: хлорамфеникол – 50,0 мг, беклометазон дипропионати – 0,25 мг, лидокаин гидрохлориди – 20,0 мг, клотримазол – 10,0 мг;
ёрдамчи моддалар: глицерин, пропиленгликол.
Таърифи: оч-сариқ рангли тиниқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР аъзоларини даволаш учун восита.
АТХ коди: S02CA

Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Хлорамфеникол – амфеникол ҳосиласи, кенг таъсир доирасига эга антибиотик, микроб ҳужайрасида оқсил синтезига таъсир қилади. Бактериостатик таъсир кўрсатади. Граммусбат бактериялар: Staphylococcus spp., Streptococcus spp.; грамманфий бактериялар: Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Escherichia coli, Haemophilus influenzae, Salmonella spp., Shigella spp., Klebsiella spp., Serratia spp., Yersinia spp., Proteus spp., Rickettsia spp. га нисбатан фаол; шунингдек Spirochaetaceae га нисбатан хам фаол. Хлорамфеникол пенициллинга, стрептомицинга, сульфаниламидларга чидамли бўлган штаммларга, шунингдек анаэроб микрофлорага нисбатан фаол.
Беклометазон дипропионати – галоген глюкокортикостероид, яллиғланишга қарши, аллергияга қарши ва экссудатив таъсирга эга.
Лидокаин – маҳаллий анестетик, юборилган жойда сезувчан нерв толалари бўйлаб импульс ўтказувчанлигини бузади. Самараси қайтувчан. Маҳаллий анестезия кўпинча иннервация сақланган ҳолда оғриқни пасайтириш учун қўлланилади. Лидокаин кўпинча юза оғриқсизлантириш учун қўлланади, самараси нисбатан тез бошланади ва 6 соат давом этади.
Клотримазол – имидазол ҳосиласи, замбуруғларга қарши таъсир фаоллиги замбуруғларнинг ҳужайра мембранасига қаратилган. Замбуруғларнинг ҳужайра мембранаси таркибидаги эргостерин синтезини бузади, бу ҳужайра деворини шикастланишига олиб келади. Эргостерин – замбуруғларнинг цитоплазматик мембранасининг асосий таркибий қисмидир, клотримазол эргостерин синтезига қўшилади ва унинг таъсири концентрациясига боғлиқдир.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг фармакокинетикаси бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Қўлланилиши
Қулоқнинг аллергик ва яллиғланиш касалликлари:
– ўткир диффуз ташқи отит;
– ўрта қулоқнинг ўткир отити;
– зўрайиш босқичидаги сурункали отит;
– қулоқда жарроҳлик аралашувидан кейинги ҳолатида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари
Маҳаллий қўллаш учун буюрилади. Эритманинг 4-5 томчисини ташқи қулоқ йўлига кунига 3-4 марта томизилади. Яхшиланиш 3-5 кун ичида амалга оширилади. Даволаш курси -7-10 кун.

Ножўя таъсирлари
– ачишиш, препаратни кўллаш жойида қичишиш;
– аллергик реакция.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
– 6 ёшгача бўлган болалар;
– қулоқ пардаси бутунлигини бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратнинг фаол компонентларини тери орқали кам сўрилиши туфайли, дориларнинг ўзаро таъсирининг эҳтимоли кам ҳисобланади.

Махсус кўрсатмалар
Фақат маҳаллий қўллаш учун буюрилади. Кўзга тушишига йўл қўйманг.
Кўзга тушганида уларни сув билан яхшилаб ювиш керак. Агар аҳволни ёмонлашиши кузатилса ёки мунтазам қўлланганидан кейин аҳвол яхшиланмаса, шифокорга мурожаат қилинг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида буюришни мақсадга мувофиқлиги масаласи шифокор маслаҳатидан кейин индивидуал ҳал қилиниши керак. Агар онага мўлжалланган фойда, ҳомила ва чақалоқ учун потенциал хавфдан устун бўлса буюриш мумкин.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Препаратни қўлланиши автотранспортни ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам, лекин доза беҳосдан ошириб юборилганда ножўя самаралар кучайиши мумкин.
Даволаш: шикастланган соҳани ювиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли
Қулоқ томчилари 5 мл дан шиша идишларга резина қопқоқ билан беркитилган, ва алюминий қопқоқ билан маҳкамланган ёки ҳимоя халқаси билан таъминланган тиқин-томизгич ва бураладиган ҳимоя қалпоқчаси бўлган пластик флаконда. 1 флакон ва полиэтилендан тайёрланган (шиша флакон учун) томчи, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!
Болалардан асранг!

Яроқлилик муддати
2 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича.