Otoxol

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ОТОХОЛ
OTOXOL

 

Препаратнинг савдо номи: Отохол
Таъсир этувчи модда (ХПН): холин салицилат
Дори шакли: қулоқ томчилари
Таркиби:
1 г препарат эритмаси қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: холин салицилат – 200,0 мг;
ёрдамчи моддалар: глицерин, 96%-ли этанол, хлорбутанол, натрий гидроксиди, инъекция учун сув.
Таърифи: ўзига ҳос хидига эга бўлган оч-сариқ рангли тиниқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР аъзоларини даволаш учун восита.
АТХ коди: S02DA

Фармакологик хусусиятлари
Салицилат холини салицил кислотасини ҳосили ҳисобланиб, маҳаллий қўлланилганидан сўнг яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсирга эга. Унинг таъсири простагландинларни синтез бўлишига жавобгар фермент – циклооксигеназанинг фаоллигини тўхтатиши учун асосланган. Салицилат холини тромбоксан ва простациклин синтезини ҳам тўхтатади. Шунингдек микробларга ва замбуруғларга қарши таъсирига эга (кислотали ва ишқорий мухитда). Эритма маҳаллий қўлланилади ва у оғриқни тўхтатади ёки енгиллаштиради. Шиллиқ қаватларга қўлланганида яҳши сўрилади.

Қўлланилиши
Маҳаллий симптоматик даволаш ва оғриқларни бартараф этиш учун:
• ўрта ўткир отитда;
• ташқи отитда, шу жумладан шикастланган отитда ва бегона жисмларни олиб ташланганидан кейинги ҳолатларда;
• қотиб қолган қулоқ чиркини олиб ташлаш амалиётидан аввал юмшатиш учун.

Қўллаш усули ва дозалари
Маҳаллий. Ташқи эшитиш йўлига 3-4 томчидан кунига 3-4 марта томизилади.
Олтин гугурт ажратгичларини тозалаб уларни йўқ қилиш учун тўрт кун давомида кунига икки марта ташқи эшитиш каналига 3-4 томчидан томизилади.
Қулоқ томчиларини ишлатишдан олдин совуқ суюқликнинг қулоққа тушиши билан боғлиқ ёқимсиз ҳис-туйғуларни бартараф қилиш учун флаконни қўлда ушлаб туриб, иситиш тавсия этилади.
Қулоқ томчиларини беморга ёнбошлама бўлиб ётган ҳолатида томизиш керак; бу муолажадан сўнг бемор бир неча дақиқа шу ҳолатни сақлаб туриши лозим. Даволаш курси 10 кундан ошиши керак эмас.
Болаларда ва ёши катта кишиларда: дозалаш тартибини ўзгартиришга ҳожат йўқ.

Ножўя таъсирлари
• аллергик реакциялар;
• узоқ муддатли фойдаланиш билан бирга қулоқни перфорацияси бўлган беморларда эшитиш функциясини бузилиши ҳам юз бериши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
• холин салицилатга ва препаратнинг бошқа таркибий қисмларига юқори сезувчанлик;
• бронхиал астма, крапивница, ўткир ринит, ацетилсалицил кислотани қўллаш билан боғлиқ бўлган ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларда;
• қулоқнинг бутунлигини бузилишларида.
Эҳтиёткорлик билан:
• аллергик («поллиноз) ринит, бурун йўллари шиллиқ қаватларининг полиплари;
• ҳомиладорликда, лактация даврида, болалар ёши (1 ёшгача);
• тўлиқ ёки тўлиқ бўлиб бирлашмаган бронхиал астмаларда ва ацетилсалицил кислотани муросасизликда ёки бошқа НЯҚП (анамнез ҳолатида).

Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа яллиғланишга қарши, иссиқ тушурувчи ва анальгетик дорилар таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Отохол препарати қўлланилганда автотранспорт ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилмаслиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас.
Жигар фаолияти бузилган ҳолатларда қўлланилиши
Жигар фаолияти бузилган беморлар учун дозалаш режимини ўзгартиришга ҳожат йўқ.
Буйрак фаолияти бузилган ҳолатларда қўлланилиши
Буйрак фаолияти бузилган беморлар учун дозалаш режимини ўзгартиришга ҳожат йўқ.
Болаларда қўлланилиши
Болаларда қўлланилмаслиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас.
Кекса ёшда бўлган беморларда қўлланилиши
Кекса беморлар учун дозалаш режимини ўзгартиришга ҳожат йўқ.

Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозасини оширилиб юборилиши тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас.

Чиқарилиш шакли
Қулоқ томчилари 10 г дан тиқин-томчилагич ва ҳимоя халқаси билан таъминланган бураладиган ҳимоя қопқоқли полиэтилен флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалардан асранг!

Яроқлилик муддати
2 йил. Флакон очилгандан сўнг 1 ой ичида қўллаш мумкин. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецептисиз берилади.