Rifoto

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
РИФОТО

Препаратнинг савдо номи: Рифото
Таъсир этувчи модда (ХПН): рифамицин
Дори шакли: қулоқ томчилари
Таркиби:
1 мл препарат эритмаси қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: рифамицин натрий – 26,0 мг;
ёрдамчи моддалар: макрогол 400, аскорбин кислотаси, трилон Б, калий метабисульфит, литий гидроксиди, инъекция учун сув.
Таърифи: қизғиш – олов ранггача бўлган тиниқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик (рифамицин гуруҳи).
АТХ коди: S02AA12

Фармакологик хусусиятлари
Оториноларингологияда маҳаллий қўллаш учун рифамицин гуруҳига кирувчи антибиотик. Бактерицид таъсирга эга. Рифамициннинг таъсир этиш механизми бактерияларнинг кўпайишига тўсқинлик қиладиган ДНК га боғлиқ бўлган РНК полимераза билан барқарор комплексни шакллантириш билан боғлиқ. Ўрта қулоқда юқумли яллиғланиш касалликларини ривожланишига олиб келадиган граммусбат ва грамманфий бактерияларнинг аксариятига нисбатан фаолдир.

Қўлланилиши
Ўткир ташқи отит; сурункали ўртача отит кучайиши (шу жумладан қулоқнинг тешилиши мавжудлигида); операциядан кейинги ўрта қулоқдаги ҳолатда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари
Катталарда: қулоққа 5 томчидан кунига 3 марта ёки докадан турунда ясаб унга препаратдан шимдириб ташқи қулоққа кунига 2 марта қўйилади.
Препаратни ноғара бўшлиғини аттик канюля орқали чайиш учун ишлатиши мумкин.
Болаларда: қулоққа 3 томчидан кунига 3 марта ёки докадан турунда ясаб унга препаратдан шимдириб ташқи қулоққа кунига 2 марта қўйилади.
Даволашнинг ўртача давомийлиги – 7 кун.

Ножўя таъсирлари
Камдан-кам ҳолларда аллергик тери реакциялари: эшакеми, тери қичишиши, кичик доғли тери тошмаси.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Кузатилмаган.

Махсус кўрсатмалар
Қулоқ томчиларини ишлатишдан олдин совуқ суюқликнинг қулоққа тушиши билан боғлиқ ёқимсиз ҳис туйғуларни бартараф қилиш учун флаконни қўлингизда ушлаб иситиш тавсия қилинади.
Кийимингизга сачраб кетишидан эхтиёт бўлинг, чунки препарат матода доғ қолдиради. Маҳаллий реакциялар: барабан перепонкасида пушти ранг ҳосил бўлиши, (отоскопияда кўринади).
Ҳомиладорлик ва эмизикли даврида
Препаратни хавфсизлигини, ҳомиладорлик ва лактатция даврида етарлича ва қаътий назорат остида ўтказилмаган.
Ҳомиладорлик ва лактатция даврида она учун потенциал фойда, ҳомилага ва бола учун хавфдан устунроқ бўлса, фойдаланиш мумкин.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратнинг машина ва бошқа воситаларни ишлатиш қобилиятига салбий таъсири ҳақида маълумот ёқ.

Дозани ошириб юборилиши
Абсорбциянинг паст даражаси туфайли, қон айланиш системасида дозани оширилиб юборилиши кам учрайди.

Чиқарилиш шакли
2,6 % қулоқ томчилари 10 мл дан шиша идишларга резина қопқоқ билан беркитилган, ва алюминий қопқоқ билан маҳкамланган ёки ҳимоя халқаси билан таъминланган тиқин-томизгич ва бураладиган ҳимоя қалпоқчаси бўлган пластик флаконда. 1 флакон ва полиэтилендан тайёрланган (шиша флакон учун) томчи, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг!

Яроқлилик муддати
2 йил. Флакон очилгандан сўнг 1 ой ичида қўллаш мумкин. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича берилади