Taumed


ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТАУМЕД
TAUMED

Препаратнинг савдо номи: Таумед
Таъсир этувчи модда (ХПН): Таурин
Дори шакли: Кўз томчилари
Таркиби:
1 мл 4 % эритма қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: Таурин – 40 мг.
Ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат – 1 мг, инъекция учун сув 1 мл гача.
Таърифи: Рангсиз тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: офтальмология ва отологияда маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.
АТХ коди: F01XА

Фармакологик хусусиятлари
Аминокислота сақловчи препаратларга мансуб бўлиб, улар кўзнинг тўр пардаси дистрофик характерга эга касалликларида, кўз тўқималарининг травматик шикастланишларида, ушбу тўқималар метаболизмини кескин бузилишлари билан кечувчи патологик жараёнларда репаратив ва регенерация жараёнларини рағбатлантирувчи восита.

Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланилганида таурин кўз муҳитига сингиб ўтади ва ўзининг спецефик таъсирини кўрсатади. Терапевтик дозаларда қўлланилганида препарат тизимли қон оқимига деярли сўрилмайди.

Қўлланилиши
– кўзнинг шох пардасини жароҳати ва дистрофияси;
– катаракта (қарилик, диабетик, травматик ва нурланиш оқибатидаги).

Қўллаш усули ва дозалари
Препарат катталарга буюрилади.
Катарактада 4% препарат 3 ой мобайнида ҳар куни 1-2 томчидан 2-4 марта томчидан кунига 2-4 марта инстилляциялар (томизишлар) кўринишида буюрилади. Даволаш курслари 1 ой танаффусдан кейин такрорланади.
Кўзнинг шох пардасини жароҳатлари ва дистрофик касалликларида 1 ой давомида айнан ўша дозаларда қўлланилади.
Препарат томизилаётган вақтда флакон-томчилатгичнинг учи бошқа жисмлар ёки юзаларга тегмаслиги учун кузатиш зарур. Томизилганидан кейин флакон-томчилатгич қалпоқча билан зич ёпилсин!

Ножўя таъсирлари
– аллергик конъюнктивит.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда;
– 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Кўз касалликларида қўлланиладиган бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Бошқа офтальмологик препаратлар билан бир вақтда қўллаш зарурати туғилганида уларни қўллаш орасидаги интервал 15 минутдан кам бўлмаслиги керак.

Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ва лактация даври: препаратни ҳомиладорларда ва эмизиш даврида қўллаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун препарат ҳомиладорларга ва эмизикли оналарга буюрилмайди.
Препаратни транспорт воситаси ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўзига хос хусусиятлари: транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаслик лозим.

Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли
4 % кўз томчилари, 5 ёки 10 мл дан ҳимоя халқаси билан таъминланган тиқин-томизгич ва бураладиган ҳимоя қалпоқчаси бўлган пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналда.

Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати
3 йил.Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.
Флакон очилганидан сўнг 1 ой давомида ишлатилсин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича берилади.