Timopress

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ТИМОПРЕСС
TIMOPRESS

Препаратнинг савдо номи: Тимопресс
Таъсир қилувчи модда (ХПН): тимолол
Дори шакли: кўз томчилари
Таркиби:
1 мл 0,25 % ли эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: тимолол малеати – 3,42 мг (2,5 мг тимололга эквивалент)
ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, натрий дигидрофосфат дигидрати, динатрий гидрофосфат додекагидрати, натрий гидроксиди, инъекция учун сув
1 мл 0,5% ли эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: тимолол малеати – 6,84 мг (5,0 мг тимололга эквивалент)
ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, натрий дигидрофосфат дигидрати, динатрий гидрофосфат додекагидрати, натрий гидроксиди, инъекция учун сув
Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма
Фармакотерапевтик гуруҳи: глаукомага қарши восита
АТХ коди: S01ED01

Фармакологик хусусиятлари
Тимолол бета-адреноблокатор бўлиб, кўз ички суюқлигини ишлаб чиқарилишини камайтириб, кўз ички босимини пасайтиради.

Қўлланилиши
– кўз ички босимини ошиши (офтальмогипертензия);
– очиқ бурчакли глаукома;
– афакияли кўздаги глаукома ва иккиламчи глаукоманинг бошқа турлари;
– ёпиқ бурчакли глаукомада кўз ички босимини пасайтириш учун қўшимча восита сифатида (миотиклар билан мажмуада);
– туғма глаукома (бошқа дори воситаларни самараси бўлмаганида).

Қўллаш усули ва дозалари
0,25% эритман янги туғилган чақолоқларга ва 10 ёшгача бўлган болаларга 1 томчидан суткасига 2 марта томизилади.
0,25% эритмани катталарга ва 10 ёшдан ошган болаларга конъюнктива қопчасига 1 томчидан суткасига 2 марта томизилади. Агар самараси етмай қолганда 0,5% эритмаси 1 томчидан суткасига 2 марта томизилади. Зарур бўлган ҳолатларда дозани 1-2 томчидан суткасига 1 марта камайтириш мумкин.
«Тимопресс» препарати билан даволаш одатда узоқ вақт давомида олиб борилади. Даволаниш вақтида танаффус қилиш ёки препаратнинг дозасини ўзгартириш фақат даволовчи шифокорнинг тавсияси бўйича амалга оширилади.
Бурун ёш каналини окклюзиясидан фойдаланилса ёки қовоқлар 2 минутга ёпилса, дори воситасини тизимли сўрилиши камаяди. Натижада тизимли ножўя реакцияларни ривожланиш ҳавфи камаяди ва маҳаллий самараси кучаяди.
Кўз томчилари инстилляциясидан олдин:
· Қўлларингизни яхшилаб ювинг;
· Қулай ҳолатни (ўтиринг, чалқанча ётинг, кўзгуга қаранг) эгалланг.
Кўз томчиларини қўлланиши:
1. Флаконни очинг. Флаконни ичидагиси ифлосланишдан сақланиши учун – флакон учлигига қовоқларингиз, киприкларингиз тегмасин ва уни қўллар билан ушламанг.
2. Бошингизни орқага эгинг. Флаконни кўзларга яқинлаштиринг.
3. Пастки қовоқни пастга тортинг, юқорига қаранг ва флаконни енгил сиқиб, кўз томчиларини кўзга томизинг
4. Кўзларни юминг, кўзнинг ички бурчагини бармоқ билан 2 минут давомида бироз босинг. Бу кўз томчиларини кўз каналига тушишидан сақланишга, самарадорлигини ошишига ва нохуш тизимли самараларни ривожланиш хавфини камайишига ёрдам беради. Флаконни зич ёпинг.

Ножўя таъсирлари
Препарат маҳаллий офтальмологик қўлланганида тизимли ножўя реакцияларни ривожланиш хавфи тизимли қўллангандагига нисбатан пастроқ бўлади. Қуйида санаб ўтилган ножўя самаралар офтальмологик қўлланадиган барча бета-адреноблокатор гуруҳи учун хосдир.
Кўз томонидан бузилишлар: кўзларни таъсирланиш белгилари ва симптомлари (ачишиш, санчиш, қичишиш, кўз ёшини оқиши, қизариш), блефарит, кератит, фильтрацион операциялардан кейин кўришни хиралашиши ва кўзнинг томирли пардасини ажралиши (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг), шох парданинг сезувчанлигини пасайиши, кўзларни қуриши шох парда эрозияси, птоз, диплопия.
Иммун тизими: тизимли аллергик реакциялар, шу жумладан ангионевротик шиш ( Квинке шиши), эшакеми, маҳаллий ва тарқоқ тошмалар, қичишиш, анафилактик реакциялар.
Метаболик бузилишлар: гипогликемия.
Руҳий бузилишлар: уйқусизлик, депрессия, тунги даҳшатлар, хотирани йўқолиши.
Нерв тизими: хушдан кетиш, цереброваскуляр бузилишлар, бош мия ишемияси, миастения грависнинг белгиларини ва симптомларини кучайиши, бош айланиши, парестезиялар, бош оғриғи.
Юрак томонидан бузилишлар: брадикардия, кўкракда оғриқ, юрак уришини тезлашиши, шишлар, аритмиялар, димланган юрак етишмовчилиги, атриовентрикуляр блокада, юрак уришини тўхташи, юрак етишмовчилиги;
Томирлар томонидан бузилишлар: гипотония, Рейно синдроми, қўллар ва оёқларни музлаши.
Нафас томонидан бузилишлар: бронхоспазм, (асосан анамнезида бронхоспастик касаллиги бўлган беморларда), ҳансираш, йўтал.
Меъда-ичак бузилишлари: таъм билишни бузилиши, кўнгил айниши, диспепсия, диарея, оғизни қуриши, қоринда оғриқ, қусиш.
Тери ва тери ости клетчаткаси: алопеция, псориазсимон тошма ёки псориазни зўрайиши, тери тошмаси.
Cуяк-мушак тизими: мушак оғриғи.
Репродуктив тизими: сексуал дисфункциялар, либидони пасайиши.
Умумий бузилишлар: умумий ҳолсизлик/толиқиш.
Ножўя самаралар ривожланган ҳолларда даволовчи шифокорга имкон борича тезроқ мурожаат қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– Нафас йўлларининг реактив касалликлари, шу жумладан бронхиал астма, анамнезида бронхиал астма ёки нафас йўлларини оғир даражали сурункали обструктив касалликлари;
– синусли брадикардия;
– синус тугунини кучсизлиги синдроми;
– юракни синоаурикуляр блокадаси; ритм бошқарувчиси томонидан назорат қилиб бўлмайдиган II-III даражадаги атриовентрикуляр блокада;
– декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги; кардиоген шок;
– шох пардадаги дистрофик жараёнлар;
– фаол модда (тимолол малеат) га ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддасига ўта юқори сезувчанлик.
Эҳтиёткорлик билан
Ўпка етишмовчилиги, оғир даражали цереброваскуляр етишмовчилиги, компенсация босқичидаги юрак етишмовчилиги, артериал гипотензия, қандли диабети, гипогликемия, тиреотоксикоз, миастенияс, Рейно синдроми, феохромоцитомас, атрофик ринити бўлган беморларга, шунингдек бошқа бета-адреноблокаторлар ва эпинефринни ажралиб чиқишини кучайтирадиган психоактив дори воситалари билан бир вақтда буюрилганда.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсир реакцияларини ривожланиши бўйича ҳеч қандай махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Препаратни адреналин (эпинефрин) сақловчи кўз томчилари билан бирга қўллаш мидриазни (қорачиқларини кенгайиши) чақириши мумкин.
Препаратнинг специфик таъсири – кўз ички босимини пасайиши, бу эпинефрин ва пилокарпин сақловчи кўз томчилари билан бир вақтда ишлатилганида кучайиши мумкин.
Иккита турли адреноблокаторларни фақат битта кўзга томизиш мумкин эмас.
Препаратни кальций антагонистлари, резерпин, антиаритмик дори воситалар (жумладан, амиодарон), ангишвонагул гликозидлари, парасимпатомиметиклар, гуанетидин ва тизимли бета-адреноблокаторлар билан бир вақтда ишлатилганида артериал гипотензия ва брадикардия кучайиши мумкин.
Тимололни CYP2D6 ингибиторлари (масалан, хинидин, флуоксетин, пароксетин) билан бир вақтда қўллашда тизимли ножўя реакциялар (юрак қисқаришлар сонини пасайиши, депрессия) ни ривожланиш хавфи ҳақида маълумотлар берилган, чунки CYP2D6 ингибиторлари плазмада тимололнинг концентрациясини ошириши мумкин.
Инсулин ёки перорал диабетга қарши воситалар билан бир вақтда қўлланиши гипогликемияга олиб келиши мумкин.
Тимолол миорелаксантларнинг таъсирини кучайтиради, шунинг учун умумий анестезия остида ўтказиладиган жарроҳлик аралашувидан 48 соат олдин препаратни бекор қилиш керак.
Бу маълумотлар бундан кўп вақт ўтмасдан қўлланган дори препаратлари учун тегишли бўлиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар
Маҳаллий кўлланадиган бошқа дори препаратлар каби, тимолол малеати сақловчи офтальмологик эритмалар тизимли равишда сўрилади. Тимолол каби маҳаллий кўлланадиган бета-блокаторлар тизимли бета-адреноблокаторлар каби юрак қон-томир тизими, ўпка ва бошқа тизималар томонидан ноҳуш ножўя реакциялар ривожланишини чақириши мумкин. Бета-блокаторлари бўлган кўз томчилари кўлланганидан сўнг тизимли ножўя реакцияларни ривожланиш тез-тезлиги улар тизимли кўллангандагига нисбатан паст.
Юрак касалликлари: бета-блокаторларлар, ҳамда бошқа фаол моддалар билан гипотензив даволанаётган юрак қон-томир касалликлари (юракни тож томирлари касалликлари, Принцметал стенокардияси, юрак етишмовчилиги) бўлган беморларда қатъий баҳолаш керак. Юрак томир касалликлари бўлган беморларда бу касалликларнинг симптомларини ёмонлашиши ва ножўя реакцияларни кузатиш керак.
Қўзғалувчанликни ўтказилиш вақтига салбий таъсири туфайли бета-блокаторларни биринчи даражадаги юрак блокадаси бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Томир касалликлари: периферик циркулятор бузилишлари/касалликлари (Рейно касаллигини оғир шакли ёки Рейно синдроми) бўлган беморларни эҳтиёткорлик билан даволаш керак.
Нафас фаолиятини бузилиши: респиратор реакцияларни ривожланганлиги, жумладан бета-блокаторлар сақловчи кўз томчилари қўлланганида бронхиал астмаси бўлган беморларда бронхоспазм оқибатида ўлимни кузатилганлиги ҳақида маълумотлар олинган. Ўпкаларни енгил ва ўртача даражадаги сурункали обструктив касаллиги бўлган беморларда «Тимопресс» кўз томчиларини фақатгина потенциал фойда хавфдан устун бўлганда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Гипоклемия/диабет: спонтан гипогликемияни ривожланишига мойиллиги бўлган беморларда ёки ностабил диабети бўлган беморларда бета-блокаторларни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бета-блокаторлар ўткир гипогликемиянинг симптомлари ва белгиларини ниқоблаши мумкин.
Бета-блокаторлар гипертиреознинг симптомларини ниқоблаши мумкин.
Шох пардани касалликлари: офтальмологик бета-блокаторлар кўзларни қуришини чақириши мумкин. Шох пардани касалликлари бўлган беморларни эҳтиёткорлик билан даволаш керак.
Бошқа бета-блокаторлар: агар бемор тизимли бета-блокаторларни қўллаётган бўлса, офтальмологик бета-блокаторларни кўз ички босимига таъсири ёки маълум тизимли самараси кучайиши мумкин. Бу дори воситаларини қабул қилишга нисбатан жавоб реакциясини синчиклаб кузатиш керак.
Маҳаллий қўлланадиган иккита бета-блокаторларни бирга қўллаш тавсия қилинмайди. (“Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
Анафилактик реакциялар: анамнезида турли аллергенларга нисбатан атопик ёки оғир даражали анафилактик реакциялари бўлган беморлар маҳаллий бета-блокаторларни қабул қилганда, анафилактик реакцияларни даволашда аллергенларни такроран юборишга нисбатан реактивроқ бўлиши ва адреналинни одатдаги дозасига нисбатан жавоб кўрсатмаслиги мумкин.
Кўз томир пардасини кўчиши: фильтрловчи операциядан сўнг кўз ички суюқлигини ҳосил бўлишига тўсқинлик қиладиган дори воситалар (масалан, тимолол, ацетазоламид) қўлланганида кўзнинг томирли пардасини кўчиш холлари таърифланган.
Жарроҳликдаги анестезия: офтальмологик бета-блокаторлар бета-агонистлар масалан, адреналиннинг тизимли таъсирини блоклаши мумкин. Агар бемор «Тимопресс» кўз томчилари қўллаётган бўлса, анестезиологга бу ҳақида ахборот бериши керак.
«Тимопресс» кўз томчилари ишлатилганида кам ҳолларда кўришни бузилиши, бош айланиши, толиқиш кузатилиши мумкин.
Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлаш, психомотор реакциялар тезлиги ва яхши кўриш ўткирлигини (кўзга томизилганидан сўнг 0,5 соат давомида) талаб қилувчи мураккаб ускуналар билан ишлаш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препарат артериал босимни пасайтириши, толиқиш ва бош айланишини чақириши мумкин. Даволаш бошланганидан сўнг тахминан 3-4 ҳафтадан кейин (камида 1-2 ҳафтадан кейин) препаратнинг самарадорлигини назорат қилиш тавсия этилади. Тимолол узоқ вақт қўлланганида самараси сусайиши мумкин.
Препаратни қўллаш вақтида кўз ёшини ажралиш фаолияти, шох пардани ҳолатини назорат қилиш ва кўриш майдонини 6 ойда камида 1 марта баҳолаш керак.
«Тимопресс» препарати бензалконий хлориди консервантини сақлайди, у кўзларни таъсирланиши, юмшоқ контакт линзалар томонидан сўрилиб, уларнинг рангини ўзгартириши ва кўз тўқимасига нохуш таъсир кўрсатиши мумкин. Препаратни қўллашдан олдин контакт линзаларни ечиш ва зарурат бўлганида, инстилляциядан сўнг камида 15 минутдан кейин уларни яна ўрнатиш мумкин.
Беморларни тимолол билан даволанишга ўтказилганида илгари қўлланилган миотиклар чақирган рефракцияни ўзгаришини тўғрилаш талаб қилиниши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик:
Ҳомиладор аёлларда тимололни қўллаш бўйича маълумотлар етарли эмас. Тимолол кўз томчиларини ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас, уни қўллаш зарур бўлган ҳоллардан ташқари. Эпидемиологик тадқиқотларда ҳомилада туғма нуқсонларни ривожланишига бета-блокаторларни таъсири (тератоген самараси) аниқланмаган, аммо препарат перорал қўлланганида ҳомилани ўсишини кечикишини кўрсатди. Агар бета-блокаторлар туғруққача қўлланилган бўлса, янги туғилган чақалоқларда бета-блокаданинг белгилари ва симптомлари (брадикардия, гипотензия, респиратор дистресс синдром, гипогликемия) кузатилган. Агар «Тимопресс» препарати бевосита туғруқдан олдин қўлланилган бўлса, у ҳолда туғилгандан сўнг янги туғилган чақалоқлар бир неча кун давомида синчков назорат остида бўлишлари керак.
Лактация:
Бета-блокаторлар она сути балан ажралади. Бироқ, янги туғилган чақалоқларда бета-блокаданинг клиник симптомларини чақириши учун «Тимопресс» препаратини она сутида етарли миқдорда бўлиш эҳтимоли кам.
Тизимли сўрилишини камайтириш усули, «Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг.

Дозани ошириб юборилиши
Бета-блокаторлар учун хос бўлган тизимли самаралар: бош айланиши, бош оғриғи, аритмия, брадикардия, бронхоспазм, кўнгил айниши ва қусиш ривожланиши мумкин.
Даволаш: кўзни зудлик билан сув ёки физиологик эритмада ювилади, симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли
0,25% ва 0,5% кўз томчилари 5 мл ёки 10 мл дан ҳимоя халқаси билан таъминланган тиқин-томизгич ва бураладиган ҳимоя қалпоқчаси бўлган пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг!

Яроқлилик муддати
2 йил. Флакон очилгандан сўнг 1 ой ичида қўллаш мумкин. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг кўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича берилади.