Triodeks

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ТРИОДЕКС
TRIODEKS

Препаратнинг савдо номи: Триодекс
Дори шакли: кўз ва қулоқ томчилари
Таркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: дексаметазон (натрий фосфат кўринишида) – 1,0 мг, неомицин сульфати – 3,5 мг, полимиксин В сульфати – 6000 МЕ
ёрдамчи моддалар: гидроксипропилметилцеллюлоза, бензалконий хлориди, динатрий эдетати, натрий хлориди, полисорбат-80, натрий гидроксиди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув
Таърифи: тиниқ, рангсиздан оч сариқ ранггача бўлган эритма
Фармакотерапевтик гурухи: глюкокортикоид микробларга қарши препаратлар билан мажмуада.
АТХ коди: S01CA01

Фармакологик хусусиятлари
Антибактериал ва яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган мажмуавий препарат.
Дексаметазон – глюкокортикоид восита (ГКВ). Минералокортикоид фаолликка эга эмас. Яққол яллиғланишга қарши, аллергияга қарши ва десенсибилизация қилувчи таъсир кўрсатади. Эозинофиллар томонидан яллиғланиш медиаторларини чиқарилишини, семиз хужайраларнинг миграциясини сусайтириб ва капилляларнинг ўтказувчанлигини камайтириб, яллиғланиш жараёнларини фаол бостиради.
Неомицин – аминогликозидлар гурухи мансуб, кенг таъсир доирасига эга бўлган антибиотик. Микроб хужайрасида оқсил синтезини издан чиқариб, бактерицид таъсир кўрсатади. Граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан, шу жумладан Staphyloccocus aureus, Streptococcus pneumoniae, Escherichia coli, Proteus spp., Shigella spp. ларга нисбатан фаол.
Pseudomonas aeruginosa ва стрептококкларга нисбатан фаоллиги кам.
Патоген замбуруғлар, вируслар, анаэроб флорага нисбатан фаол эмас. Микроорганизмларни неомицинга нисбатан чидамлилиги секин ва оз даражада ривожланади.
Полимиксин В – полипептид структурали антибиотик. Таъсир механизми микроб хужайраларининг мембраналаридаги фосфолипидлари билан боғланиш ҳусусиятига боғлиқ, бу уларни деструкциясига олиб келади. Грамманфий микроорганизмларга нисбатан, шу жумладан Escherichia colii, Shigella spp., Enterobacter spp., Klebsiella spp., Hemophilus influenzae, Salmonella spp., Bordetella pertussis ларга нисбатан фаол. Pseudomonas aeruginosa га нисбатан фаоллиги юқори. Proteus spp., Neisseria spp., облигат анаэроблар ва граммусбат бактерияларга нисбатан фаол эмас.
Полимиксин В га Vibrio cholerae (eltor кичик туридан ташқари), шунингдек Coccidioides immitis сезгир, бироқ асосан замбуруғлар бу антибиотикка чидамлилик намоён қилади.

Қўлланилиши
Кўзларнинг ўткир ва сурункали бактериал касалликлари:
• блефаритлар;
• конъюнктивитлар;
• кератитлар;
• иридоциклитда қўлланади.
Кўзнинг олдинги бўлимини операциядан кейинги яллиғланишини олдини олиш учун қўлланади.
Ўткир ва сурункали ташқи ва ўрта қулоқ отитлари, эшитув аъзоларида ўтказилган жарроҳлик операциялар билан боғлиқ бўлган инфекцион асоратларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни буюришдан олдин беморда касалликни чақирган микрофлоранинг унга сезгирлигини аниқлаш тавсия қилинади.
«Триодекс» инфекциянинг енгил шаклларида конъюнктивага 1-2 томчидан суткада 4-6 марта томизилади. Инфекциянинг оғир шаклларида кўз томчилари хар соатда ишлатилиши мумкин; касалликнинг симптомлари сусайган сари қабул қилишлар сони қисқартирилиши мумкин.
Ташқи қулоқ йўлининг инфекцияларида 4 томчидан суткада 3-4 марта томизилади.
Эшитув аъзоларида ўтказилган жарроҳлик операциялар билан боғлиқ бўлган инфекцион асоратларда, ва ўрта қулоқ отитларида 4-10 томчидан суткада 3-4 марта томизилади.

Ножўя таъсирлари
Препарат қўлланганида хам дексаметазон билан, хам антибактериал компонентлар билан, шунингдек уларнинг биргаликдаги таъсири билан чақирилган ножўя реакциялар кузатилиши мумкин.
Аллергик реакциялар: қовоқларни қичишиши, шиши, конъюнктивани қизариши (одатда, антибиотикларни таъсири билан боғлиқ).
Дексаметазонни таъсири билан боғлиқ бўлган ножўя реакциялар:
Кўриш аъзолари томонидан: кўз ички босимини ошиши кейинчалик глаукомани ривожланишига олиб келиши мумкин; орқа субкапсуляр катарактани ҳосил бўлиши; жарохатларни битиши жараёнини секинлашиши (шох парда ёки склерани юпқалашишига олиб келадиган касалликларда, ГКС махаллий қўлланганида фиброз қавати тешилиши мумкин). Шунинг учун шох парда эпителийсини нуқсони билан кечувчи касалликларда «Триодекс»ни қўллаш тавсия этилмайди.
Таркибида ГКС сақловчи препаратлар антибиотиклар билан мажмуада қўлланганидан сўнг, иккиламчи инфекцияни (шу жумладан замбуруғли инфекцияни) ривожланиши кузатилиши мумкин. Иккиламчи бактериал инфекция пациент организмининг химоя реакциясини сусайиши оқибатида пайдо бўлиши мумкин. Кўзнинг ўткир йирингли касалликларида ГКС инфекцион жараённи ниқоблаши ёки мавжуд бўлган инфекцион жараённи кучайтириши мумкин. Стероид препаратлар билан узоқ муддат даволангандан сўнг шох пардада битмайдиган яраларни пайдо бўлиши, замбуруғли инвазияни ривожланганлигидан далолат бериши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
«Триодекс» препаратини қуйидагиларда:
• Herpes simplex чақирган кератитда (дарахтсимон кератит);
• шох парда ва конъюнктивани вирусли касалликларида (шу жумладан сувчечак);
• кўзларни микобактериал инфекцияларида;
• кўзларни замбуруғли касалликларида;
• препаратнинг бирон бир компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Шох пардадан ёт жисм асоратсиз олиб ташланганидан сўнг препарат буюрилмайди.

Дориларнинг ўзаро тасири
«Триодекс» препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар
Препарат фақат махаллий қўллаш учун мўлжалланган.
Таркибида ГКС сақловчи препаратлар 10 кундан ортиқ қўлланганида кўз ички босимини мунтазам равишда ўлчаш керак.
«Триодекс» препарати тизимли антибиотиклар – аминогликозидлар билан бир вақтда қўлланганида, қон зардобида неомициннинг концентрациясини назорат қилиш керак.
Даволаниш вақтида контакт линзаларни тақиш тавсия этилмайди.
Ўрамнинг ичидагисини микроблар билан ифлосланишидан сақланиш учун, томчилагичнинг учини ва тубани бирон-бир юзаларга тегишидан сақланиш керак.
«Триодекс» кўз/қулоқ томчилари препаратининг флакони ичидагисини қўллашдан олдин чайқатиш керак.
Хомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши
Хомиладорликда препарат, даволашнинг самарадорлиги, хомила учун кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган холлардагина буюрилиши керак.
Лактация даврида эмизишни тўхтатиш масаласини хал қилиш керак.
Педиатрияда қўлланиши
Хозирги вақтда препаратни болаларда қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Дозани ошириб юборилиши
Хозирги вақтда «Триодекс» препаратининг дозасини ошириб юборилиш холлари хақида хабар қилинмаган.

Чиқарилиш шакли
Кўз ва қулоқ томчилари 5 мл дан резина қопқоқ билан беркитилган, пластик қопқоқчали алюминий қопқоқ билан маҳкамланган рангли тиниқ шиша флаконда ёки ҳимоя халқаси билан таъминланган тиқин-томизгич ва бураладиган химоя қалпоқчаси бўлган пластик флаконда. 1 флакон пластик томизгичи билан ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг!

Яроқлилик муддати
2 йил. Флакон очилгандан сўнг 1 ой ичида қўллаш мумкин. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича берилади.