Virostav

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ВИРОСТАВ

 

Препаратнинг савдо номи: Виростав
Таъсир этувчи модда (ХПН): идоксуридин
Дори шакли: кўз томчилари
Таркиби:
1 мл препарат эритмаси қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: идоксуридин – 1,0 мг;
ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, бензалконий хлориди, натрий гидроксиди, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиздан оч-сариқ ранггача эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши восита.
АТХ коди: S01AD01

Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакодинамикаси
Идоксуридин – ҳужайра ичида фосфорлангандан кейин вируснинг ДНК-сига келиб бирикади, натижада бу ДНК нуқсонли бўлиб қолади ва шикастланишга янада моил бўлади; транскрипцияларнинг бузилиши натижасида нуқсонли оқсиллар пайдо бўлади. Фаолият асосан ДНК-таркибли вирусларга қарши қаратилган (оддий герпес ва сувчечак).
Фармакокинетикаси
Идоксуридин – шох пардага ёмон сўрилади. Тизимли киритилгандан кейин тезда (бир неча дақиқа давомида) йодурацилга, кейин эса урацилга ва йодидга айланади.

Қўлланилиши
Herpes simplex томонидан қўзғатилган кератит ва кератоконъюнктивит (юзаки шакли). Шох парда эпителийсининг юқумли шикастланиши, айниқса шохсимон ярада қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари
Конъюнктивал. Кун давомида ҳар соат 1 томчидан конъюнктива бўшлиғига ва кечаси ҳар 2 соатда; барқарор яхшиланишдан кейин – кун давомида ҳар 2 соатда ва кечаси ҳар 4 соатда томизилади. Даволаниш тўлиқ шифо топгандан кейин 3-5 кун давом этади, бу шоҳ пардада флуоресцен бўёғи йўқлиги билан тасдиқланади.
Даволаниш муддати – 21 кундан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари
Вируслар ва токсик таъсирларга чидамли штаммларнинг пайдо бўлиши.
Маҳаллий: тирнаш ҳусусияти, оғриқ, қичишиш, яллиғланиш ёки кўз қовоқларнинг шишиши, фотофобия, шох парданинг нуқтали нуқсонлари даволанишдан бир неча кун ўтгач пайдо бўлади (препаратни қўллаш тўхтатилганидан кейин ёқолади).
Мумкин: юзаки диффуз кератит, шох парданинг эпителийси ҳиралашиши, жароҳатларнинг тузалишини кечикиши, конъюнктивада чандиқлар пайдо бўлиши, фолликуляр конъюнктивит, ёғсимон безни тусиб қўйиши ва контакт дерматит, аллергик конъюнктивит ва блефарит, хаддан ташқари кўз ёш оқиши, аккомодацияни спазми.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг таркибий қисмларига нисбатан юқори сезувчаликда қўллаш мумкин эмас. Ирит, чуқур кератит шакллари билан – эҳтиёткорлик билан қўлланилсин.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Глюкокортикостероидлар тизимли ножўя таъсир қилиш хавфини оширади, вирусларга қарши фаолликни камайтиради.
Терапевтик дозаларда бор кислотаси билан биргаликда қўлланилганда конъюнктивитнинг ривожланиш эҳтимоллиги ошади.

Махсус кўрсатмалар
Терапевтик мақсадларда глюкокортикостероидлар билан аралаштириш тавсия этилмайди. Ёруғликдан фобиянгиз бўлса қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақиш керак ва ёрқин нурнинг узоқ вақт давомида таъсиридан сақланинг.
Шох парда чуқур шикастланган беморларга тавсия этилмайди (соғайишни секинлаштириши мумкин).
Препаратни томизишдан олдин контакт линзаларни олиб ташлаб 15 дақиқадан кейин тақиш тавсия этилади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Потенциал концерогенлик, теротогенлик ва мутагенлик туфайли, ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида фойдаланиш мумкин эмас.
Педиатрияда қўлланилиши
Чақалоқларда ва ёш болаларда фойдаланиш мумкин эмас.

Дозани ошириб юборилиши
Аломатлар: маҳаллий бўлиши мумкин («ножўя таъсирлари» га қаранг). Дозани ошириб юборилиши сабабли жиддий тизимли реакциялар аниқланмади (бироз тизимли биокириш натижасида ва қон тизимидан тез чиқиб кетиши туфайли препарат маҳаллий қўлланилганда нисбатан кенг терапевтик индексга эга).

Чиқарилиш шакли
0,1 % кўз томчилари 10 мл дан ҳимоя халқаси билан таъминланган тиқин-томизгич ва бураладиган ҳимоя қалпоқчаси бўлган пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 8°С дан 15°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Болалардан асранг!

Яроқлилик муддати
2 йил. Флакон очилгандан кейин 1 ой ичида қўллаш мумкин. Яроқлилик муддати ўтгандан кейин кўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича берилади.