Vitolin

ТИББИЙ БУЮМНИ ҚЎЛЛАНИЛИШИ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

«ВИТОЛИН»

«VITOLIN»

 

ВИТОЛИН– кўз учун томчилар.

 

ТАРКИБИ:

Натрий гиалуронат – 2,0 mg/ml;

Натрий цитиколин– 20,0 mg/ml;

Натрий хлорид, бензалконий хлорид, натрий дигидрофосфат, натрий гидрофосфат, инъекция учун сув.

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:

Кўз учун томчилар флаконда 10 ml дан.

 

ВИТОЛИН-офтальмологик нейропротектор.

Кўз томчилари таркибидаги натрий гиалуронатини, мукомимет, мукоадгез ва ёпишқоқ эластик эритмалар қўшилади, қўз ёши плёнкасининг барқарорлигини яҳшилаш учун фойдалидир ва шунинг учун окуляр сиртни ёғли, намланган ва ҳимояланган тутади. Бундан ташқари, натрий гиалуронати сақловчи эритмалар, шоҳ парда ва конъюнктива эпителийси шикастланган ҳолатларда қулай микромуҳит яратиб тиклаш қобилиятига эга. Витолинда цитиколинни мавжудлиги дегенератив кўз патологиялар (масалан глаукома) билан зарарланган ҳужайра мембраналарининг яхлитлигини тиклашда қулай тизимни яратишга ёрдам беради.

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ:

Офтальмологияда маҳаллий қўлланилиши

Тавсия этилади: маҳсулотнинг намлантирувчи ва ҳимояловчи ҳусусияти таъсирланиш, қичишиш ва ёки ёт жисмларни ҳис қилиш, атроф муҳит омилларидан келиб чиққан ҳолатлар, шунингдек шамол, офтоб, қуруқ хаво, шўр сув, тутун, ўта ёруғлик, кондиционер, иситиш мосламалари, узоқ муддатли видео терминаллар билан фойдаланиш, кўзнинг жарроҳлик ҳолатларида, конъюнктивит ёки контакт линзаларни қўллашда ёрдам беради.

Витолин нейромедиатор, антидегенератив, антиоксидант, антиангинал, метаболик таъсирга эга бўлганлиги сабабли ва микроциркуляцияни яҳшилашда ҳамда глаукома ва оптик глаукоматоз нейропатияда; диабетик ретинопатияда; ишемик оптик нейропатияда; макулодистрофияда; шоҳ парда дегенератив касалликларида; артериал қон босими ошиши билан боғлиқ кўз тубининг ўзгаришларида: ангиопатияда, ангиосклерозда, ретинопатия ва бошқалар.; кератитда, рефракция аномалияси билан боғлиқ кўз тубининг ўзгаришларида: юқори даражадаги миопияда, юқори даражадаги гиперметропияда ва ҳоказо; кераторефракцион жарроҳлик жараёнидан олдин ва кейин: фоторефракцион кератотомия, LASIK (laser-assistedinsitukeratomileusis — лазер кератомилез) ва ҳоказоларни олдини оладиган восита сифатида тавсия этилади.

 

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:

Кунига 2–3 марта1 томчидан ёки шифокор кўрсатмасига биноан.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ:

Кўз томчилари томизилгандан сўнг кўзларда ваҳтинчалик хиралашиш кузатилиш мумкин. Кўришни талаб қилувчи ҳар қандай фаолиятни бошлашдан олдин бир неча сония кутиб туриш тавсия этилади. Ноқулай реакцияни юзага келтирадиган бўлса, ушбу эритмадан фойдаланишни тўхтатиб шифокор билан маслахатлашиш зарур.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН  ҲОЛАТЛАР:

Махсулот таркибий компонентларига нисбатан индивидуал сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ:

Аниқланмаган.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:

Агар аломатлар бир неча кун ичида ёқолмаса ёки бирон бир ёмон таъсир курсатса, шифокорга муроажат этиш зарур.

Агар флакон шикастланган бўлса, эритмадан фойдаланманг.

Флакон очилгунча қадар эритма стерил хисобланади.

Эритманинг ифлосланишига йўл қўймаслик учун, флаконни фойдалангандан кейин махкам ёпиш ва дозатор учини кўзга ёки бошқа предмедларга теккизтирмаслик керак.

Маҳсулот фақат офтальмологияда ташқи юзаларда фойдаланиш учун мўлжалланган.

Агар офтальмологик эритма даволаниш учун ишлатилса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Эритма томизилгандан сўнг, бошқа махаллий офтальмологик воситаларни қўллашдан олдин 10-15 дақиқа кутиш керак.

 

ОГОҲЛАНТИРИШ:

  • Витолин эритмасининг айрим компонентларига индивидуал гиперсезувчанлик ҳолат бўлганида ундан фойдаланманг.
  • Болалар қўли етмайдиган жойда сақлансин.
  • Бошқа юмшатувчи томчилар билан аралаштирманг.

 

ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИЛИШИ:

Ҳозирги кунгача дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумот мавжуд эмас.

 

САҚЛАШ ШАРОИТИ:

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ:

2 йил. Флакон очилганидан сўнг 1 ой давомида ишлатилсин. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

 

Ишлаб чиқарувчи:

Тиббий буюм сифати бўйича эътирозлар(таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

МЧЖ «ASEPTICA»

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 6-уй, 8-блок.

Tел: +(99890) 968-28-40  e-mail: aseptica@inbox.ru