Ksilomer evkalipt bilan

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
КСИЛОМЕР С ЭВКАЛИПТОМ
XYLOMER CUM EUCALYPTUS

Препаратнинг савдо номи: Ксиломер эвкалипт билан
Таъсир қилувчи модда (ХПН): ксилометазолин
Дори шакли: назал спрей.
Таркиби:
1 мл 0,05% ли препарат эритмаси сақлайди:
фаол модда: ксилометазолин гидрохлорид – 0,5 мг;
ёрдамчи моддалар: эвкалипт мойи, бензалконий хлориди, натрий гидрофосфат додекагидрати, натрий дигидрофосфат дигидрати, сорбитол (70% ли сувли эритма кўринишида), натрий хлориди, 96% ли этил спирти, тозаланган сув.
1 мл 0,1% ли препарат эритмаси сақлайди:
фаол модда: ксилометазолин гидрохлорид – 1,0 мг;
ёрдамчи моддалар: эвкалипт мойи, бензалконий хлориди, натрий гидрофосфат додекагидрати, натрий дигидрофосфат дигидрати, сорбитол (70% ли сувли эритма кўринишида), натрий хлориди, 96% ли этил спирти, тозаланган сув.
Таърифи: рангсиз ёки бир оз сариқроқ шаффоф суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР аъзолари касалликларини даволаш учун восита
АТХ коди: R01AA07.

Фармакологик хусусиятлари
Ксилометазолин альфа-адреномиметик фаолликка (носелектив альфа-адреномиметик) эга бўлган томир торайтирувчи гуруҳга хос бўлиб, бурун шиллиқ қавати қон томирларининг махаллий торайишига олиб келади, вена синусларида қон оқимини камайтиради, шунинг хисобига бурун шиллиқ қавати ва юқори нафас йулларининг гипермияси ва шишларини, хамда бурундан шиллиқ ажралишини камайтиради. Бурун нафас олишини ва бурун олди қопчаларининг, ўрта кулок терисини аэроциясини тиклаб, бактерияларнинг ривожланиш асоратини (гайморит, синусит, ўрта отит) олдини олиб огохлантиради. Бурун нафас тизимини тиклайди. Препарат таъсири дархол бошланади (қўлланилгандан сўнг бир неча дақиқа ўтиб) ва бир неча соат давом этади. Махаллий интраназал кўлланилганда систематик таъсирини ўтказмайди.

Қўлланилиши
Вирус ёки бактериал келиб чиқишга эга ўткир ва сурункали аллергик ринит, ўткир ва сурункали синусит, аллергик ва вазоматор ринит, ўткир ўрта отитни даволашда қўшимча восита хисобланади.

Қўллаш усули ва дозалари
2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар.
0,05% ли спрей қўлланилиб, хар бир бурун бўшлиғига (керак бўлганда қайтадан қўллаш мумкин) кунига 3 мартадан ошмасдан қўллаш керак.
Катталар ва 6 ёшдан катта болалар.
0,1% ли спрей қўлланилиб, хар бир бурун бўшлиғига (керак бўлганда қайтадан қўллаш мумкин) кунига 3 мартадан ошмасдан қўллаш керак.
Даволашнинг максимал давомийлиги 7 кун.
Пуркашни туғри бажариш учун химоя қопқоғини олиб ташланг, пурковчини вертикал равишда ушлаб туринг ва чиқиш тугмачасини кескин босинг. Пуркаш пайтида бурун орқали кам миқдордаги хавони ютиб юборинг, бу ксилометозалиннинг оптимал қўлланилишига ёрдам беради.

Ножўя таъсири
Одатда, спрей яхши ўзлаштирилади.
Тез-тез ва узоқ муддатли фойдаланиш билан беморларда ёниш хисси, шиллиқ қаватларнинг қичишиши, бурун бўшлиғининг санчиши ва куриши, аксириш, гиперсекретция бўлиши мумкин; камдан-кам холларда бурун шиллиқ қаватининг шиши ёки атрофияси,
Юрак кон-томир системаси тарафидан: юрак уришини сезиш, юрак уриши ритмининг бузилиши, артериал кон босимининг ошиши, бош айланиши мумкин.
Нерв системаси тарафидан: бош оғриғи, уйку бузилиши, уйқусизлик, депрессив холат вужудга келиши мумкин.
Овкат хазм килиш системасида : кўнгил айнаш, кусиш.
Аллергик реакциялар: жуда камдан-кам холатларда терида тошма (нафас етишмовчилиги ва ангионевротик шишлар куринишидаги айрим аллергик реакциялар хақида маълумотлар бор)
Кўз кўришининг бузилиши хам вужудга келиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Гиперсезувчанлик, анамнезда транссфеноидаль гипофизэктомиянинг борлиги, хирургик аралашувлари мия қобиғига, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуруқ шамоллаши, 2 ёшгача бўлган болалар, глаукома бир вактнинг узида МАО ва трициклик антидепрессантлар билан даволашда.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Бир вактнинг узида МАО блакоторлари ва трициклик антидепрессантларни қўлланилганида артериал босимнинг кўтариб кетиши мумкин.
Адреноблокаторлар ва кальций антагонистлари ксилометазолин таъсирини сусайтиради.

Махсус кўрсатмалар
Уйқусизлик, бош айланишини келтириб чиқарадиган адренергик дори воситаларига юқори сезувчанлик, артериал гипертензияси ва бошқа юрак қон-томир касалликлари, гипотериози бор беморларга эхтиёткорлик билан тавсия этиш лозим. Узоқ муддат давомида препаратни қўллаш унинг таъсирини пасайишига, бурун шиллиқ қавати атрофиясининг ва медикоментоз ринит билан реактив гипермиясини ривожланишига олиб келади.
Хомиладорлик ва бола эмизиш даврида
Хомиладорлик ва бола эмизиш даврида она учун хафв бола (хомила) учун нисбатан тула тукис бахолаб бўлгандан сўнг препаратни қўллаш мумкин.
Автоулов ва бошка транспорт воситаси бошкаруви вактида препаратнинг таъсири
Препаратни узоқ муддат қўллаш холатлари тавсия этилган дозалардан юқори бўлган уни юрак қон-томирлари ва маразий нерв системасининг таъсири борлигини рад этиб бўлмайди. Бундай холатларда транспорт воситасининг бошқариш хусусияти пасайиши мумкин.
Педиатрияда қўлланилиши
0,05% ли спрейни 2 ёшгача бўлган болаларда, 0,1% ли спрейни эса 6 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди.

Дозани ошириб юборилиши
Доза кўпайиб кетганида иккинчи даражали таъсирларнинг кучайиб кетиши ва қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин: мидриаз, кўнгил айниши, кусиш, цианоз, лихорадка, спазм, тахикардия, юқори аритмияси, артериал гипертензия, ўпка шишлари, нафас олиш функциясининг бузилиши, психологик фаолиятнинг бузилиши. Препаратни тасодифан юборганда (айникса болаларда) аритмия, тахикардия артериал босимининг кўтарилиши, акл чалкашлигига олиб келиши мумкин. Шунингдек марказий нерв системаси функцияларининг тўхташи, яъни уйкусизлик тана хароратини пасайиши, брадикордия, шоксифат гипотензия, опноэ ва кома кузатилиши мумкин.
Терапевтик чора-тадбирлар вактидаги дозани оширилиб юборилиши. Дархол шифокорга мурожат этиш зарур. Симптоматик терапия.

Чиқарилиш шакли
10 мл дан пуркагич ва ҳимоя қалпоқчаси бўлган, ҳимоя халқаси билан таъминланган флаконда.
1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналда.

Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг! Музлатилмасин!

Яроқлилик муддати
3 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецептисиз берилади.